КАНКАН

КАНКАН (франц. cancan — шовқинсурон) — французча ракс, асли Жазоирдан кириб келган. 19 – а. нинг 30 – й. ларида Парижда бал рацеи сифатида пайдо бўлган. Ўлчови 2/4, суръати тез, чаққон. Сакраш, оёқни силтаб олдинга кўтариш каби ҳаракатлар хосдир. Француз мумтоз опереттаси (Ж. Оффенбах), кейинчалик француз эстрадаси (кафешантанлар)да кенг тарқалган.