Telefoningizni To’g’ri Quvvat Oldirishni O’rganing!
Кўпчилик смартфонни охиригача зарядлаш керак деб ҳисоблайди. Аслини олганда эса бу фақат зарар келтиради. Бу тушунчага 15 йил аввал электроникаларга никел аккумуляторлари ўрнатишганида тўғри қаралар эди. Ҳозирда уларнинг ўрнини бутунлай бошқача ишлайдиган литий-ионли аккумуляторлар эгаллаган.
1. Зарядланди — ўчирилди
Одатда, биз смартфонларни тунда уйқуга ётишдан аввал зарядга қўямиз ва тонггача қолдирамиз. Кўплаб қурилмаларнинг батареялари 3 соат ўтгач тўлиқ қувват олади. Эрталабгача қолиб кетган зарядка 100 фоиз қувватини сақлаб қолиш учун гаджетни ҳолдан тойдиради. Бу эса телефонни “стресс” ҳолатида ушлайди, амалдаги максимал имкониятларини тез суратда камайтиради.
Натижада, бир йилдан сўнг сиз батареянгиз тезда ўчиб қолишига гувоҳ бўласиз.
2. 100 фоизли зарядлаш ортидан қувманг
Шунингдек, муҳим бир сабабларсиз литий-ионли аккумуляторларни 100 фоиз қувватлаш ярамайди. “Яхшиси, юқори босимнинг салбий оқибатидан қочиш мақсадида аккумуляторни охиригача қувватлаш шарт эмас”, — деб қайд этади мутахассислар.
3. Ҳар имкон туғилганида қувватланг
Батарея узоқ вақт хизмат қилиши учун кун давомида бир неча маротаба қувватлаш лозим. Буни автомобиль зарядлаш қурилмаси ёрдамида йўл давомида амалга ошириш мумкин.
Масалан, 100 фоиз қувватланилганда литий-ионли батарея бор-йўғи 500 қувват даврини олади. 50 фоиз қувват олганида эса хизмат муддати бир ярим минг даврга ортади.
4. Ҳароратни назорат қилинг
Батареянинг ишлашига ташқи об-ҳаво ҳам таъсир кўрсатади. Жазирамада аккумулятор тезда стресс ҳолатига тушади. Қувватини йўқотиб, ишдан чиқиши ҳам мумкин.
Шунинг учун, ёз ойида смартфон соя ерда сақлангани маъқул.
Қишда эса уни совуқ ерда қолдириб кетишдан эҳтиёт бўлиш керак. Совуқ ҳавода телефонни ташқи чўнтакга солиб юриш – зарарли.
Нима бўлганда ҳам қурилма батареяларини қандай қилиб қувватлаш ҳақида кўп ҳам бош қотириш ярамайди. Кўплаб ишлаб чиқарувчилар смартфонларни харидор икки, уч йилдан сўнг янгисига алмаштириши мумкинлигини назарда тутган ҳолда яратишади. Шундай экан, ҳар қандай батарея ҳам жуда узоқ муддатгача чидаб бера олмайди. Юқоридаги тавсиялар эса қурилмангиз аккумулятори сизга “чарчамай” хизмат қилишига ёрдам бериши мумкин.