Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 271 sahifa

26.03.2020 14:32:01
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икрамов иштирокида онлайн брифинг ўтказилди.

Баёнотдан муҳим иқтибослар:

❗️Инфекция тарқалишининг олдини олиш ишларини тўлақонли амалга ошириш, эпидемияга қарши курашиш, қоидаларга сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида бугун Ўзбекистон Репсбуликаси Президенти томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун имзоланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига ўзгартириш киритилиб, унга кўра,

✔️карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши,

✔️карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан:

➖карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик,

➖давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш,

➖карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддатда тарк этмаслик,

➖касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ва бошқа қонуний талабларни узрли сабабларсиз бажармаслик учун
👇👇👇

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача — 6 690 000 сўм, мансабдор шахсларга эса 50 бараваригача — 11 150 000 сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб берилди.



26.03.2020 13:25:13
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

❓Қарши шаҳридаги битта шифохонанинг реанимация бўлими мудири билан гаплашиб қолдим, шифохонада шароитлар яратилмаганлиги ва муассаса махсус химоя воситалари билан таъминланмаганлигини маълум қилди.Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори-дармон, ҳимоя воситалари, шифоўринлари захирасини яратганмиз маълумотлар исботланмаяпти. Қарши шахрида коронавирусга тест топшириш учун лаборатория йўқ, бунга мутасаддилар нима дейди?



26.03.2020 13:21:03
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

❓Болгария тажрибасини қўллаб стадион, боғ ва саройларда карантин ташкил қилса бўлмайдими?

❗️Карантин ва чеклов тадбирларининг маълум бир ҳудудда эпидемик барқарорликни таъминлашда аҳамияти беқиёс. Бироқ, ундан кутилган асосий мақсад мулоқотни камайтириш бўлган нуқтаи назаридан, Ўзбекистонда танланган ва ҳозирги кунда амалга оширилаётган карантин ва чеклов тадбирлари ўзининг самарсини исботлаган усул ҳисобланади.



26.03.2020 13:19:01
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

❓Агар аёл 11 ойлик чақалоғи билан чартер рейс билан олиб келинган, уларни уй шароитида карантин қилса бўладими?

❗️Йўқ, ушбу аёл чартер рейс билан эпидемик вазият ноҳуш ҳудуддан олиб келинган. Бундай тартибда олиб келинган одамларнинг барчаси бир жойда, бирдай тартибда, бир хил муддатда карантинда бўлиши керак. Уларни зинҳор бошқалардан (бир самолётда келган) ажратиб бўлмайди. Агар шундай қилинмаса (мабодо йўлда ёки эпидемик ноҳуш ҳудудда бўлган даврда) касаллик вирусини юқтириб олган бўлса, уйидаги яқинларини ҳам хавф остида қолдириши мумкин.



26.03.2020 13:16:35
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

❓Карантин даврида даволаш-профилактика муассасаларининг фаолиятини текшириш мумкинми, қандай ҳолларда текшириш амалга оширниалади?

❗️Коронавирус инфекцияси шифохона ичи инфекцияси тарзида ҳам тарқалиши мумки. Шу муносабат билан коронавирус инфекциясига чалинган беморлар даволанаётган, беморлар билан мулоқотда бўлганлар карантинда ушлаб турилган даволаш-профилактика муассасалари, профилакторийлар, санаторийлар ва бошқа карантин-чеклов тадбирлари учун мўлжалланиб ташкил этилган муассасаларда (изоляторлар) дезинфекцион, эпидемияга қарши тадбирларнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиенки нормативлар талаблари даражасидаги ижроси устидан давлат санитария-эпидемиология назорати амалга оширилади.
26.03.2020 13:14:49
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

❓Интернет тармоқларида Ўзбекистон давлати Хитойлик мутахассислардан ёрдам сўрамасин, ушбу ёрдамнинг салбий оқибатлари бўлиши мумкин деган гаплар юрибди, айтингчи бу нечоғлик тўғри?

❗️Назаримда айнан Хитойдан ёрдам олиш керак. Негаки ушбу давлат коронавирус эпидемиясини енгиб, бутун дунёга касалликни енгиш имконияти борлигини исботлади. Мутахассислари эса қарийиб 4 ойлик карантин даврида катта тажрибага эга бўлишди. Хитой давлати ўзи ёрдам бераман деб турган пайтда, олди-қочди гапларга ишониб ундан воз кечиш жуда катта хато бўларди.



26.03.2020 13:12:57
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

❓Буйрак трансплантацияси қилинган беморлар иммунитетни тушурувчи дорилар ичиб юришади. Уларнинг коронавирус инфекциясига чалиниш эҳтимоли юқорими, мабодо касалланиб қолгудек бўлса уни енгиб ўтиши мумкинми?

❗️Нафақат буйрак трансплантация жарроҳлик амалиёти ўтказилган шахслар, балки бошқа сурункали соматик касалликларга чалинган аҳоли ҳам хавфли гуруҳга киради. Демак, биз уларни касалланиб қолишдан ҳимоя қилишимиз керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам касалликга эрта ташҳис қўйилиб, асоратлар юзага келмасдан туриб даволаш муолажалари бошланса, жиддий асоратларсиз даволаб юбориш имконияти сақланиб қолади ва мавжуд.



26.03.2020 13:08:06
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

❓Кварц лампалари вирусларни ўлдириши мумкинми?

❗️Адабиётларда келтирилган маълумотларга кўра, кварц вирусларни ўлдириши мумкин. Коронавируснинг тожлари (корона) оқсилдан иборатлиги маълум, кварц лампасидан чиқган нур мазкур тожларга таъсир қилиб, вируснинг шиллиқ қават тўқималарига бирикиб олишига йўл қўймайди.


26.03.2020 13:06:40
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

❓Коронавирус инфекцияси қўзғатувчисининг бир неча турлари бор деб эшитдим, манашу масалани кенгроқ тушунтириб бериш мумкинми?

❗️Эпидемия бошланган кундан, бугунги кунга қадар мазкур коронавируснинг 40 дан кўпроқ геномлари ўрганилган. Аниқландики ҳозирга қадар коронавирус қўзғатувчи 5 та катта гуруҳларга бўлинган ва ҳар бирининг ўзига ҳос клиник белгилари мавжудлиги исботланган.


26.03.2020 13:01:15
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Сатиниязович Атабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг “УзРепорт” ва “Ўзбекистон 24” телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда.



26.03.2020 12:51:50
UZ: Бугун АОКА штабида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов иштирокида брифинг ўтказилди.

Баёнотда соҳага доир муҳим масалалар қайд этилди:

❗️Тадбиркорларга мурожаат билан чиқмоқчимиз. Фаолият олиб бораётган жойларида санитария-гигиена талабларига риоя этган ҳолда, тегишли ниқобларни тақиб, фуқароларга кўрсатилаётган хизматларни оммавий ахборот воситалари орқали тавсия қилиб борилаётган гигиеник талаблар асосида амалга оширишлари сўралади.

☎️ Агар ушбу қоидаларга риоя этган ҳолда фаолият кўрсатаётган вақтларингизда Сизнинг фаолиятингизга назорат органлари ходимлари томонидан асоссиз аралашуви ҳолати аниқланса, Бизнес-Омбудсман девонининг туну-кун ишлайдиган ишонч телефонларига мурожаат қилишларингизни сўраб қоламиз.



26.03.2020 12:44:01
RU: Брифинг в штабе АИМК с участием заместителя директора Бюро принудительного исполнения при Генеральной прокуратуре Шавката Хайдарова.

Выдержки из заявления:

❗️ Принимаются меры по соблюдению требований безопасности и санитарно-гигиенических норм при осуществлении мероприятий, которые должны проводится при непосредственном участии сотрудников Бюро принудительного исполнение.

❗️ Сотрудники Бюро принудительного исполнение не беспокоят граждан, которые своевременно оплачивают коммунальные услуги и не имеют долгов!

❗️ Процесс карантина не должен вызывать неправильное представление о том, что граждане могут не платить за потреблённую электроэнергию и природный газ!

❗️ Потребители могут оплачивать коммунальные услуги в электронном виде через PayMe, Paynet, Click, UPay и другие мобильные платёжные системы, не выходя из дома.

❗️ Через официальный сайт бюро «mib.uz» потребители могут получать информацию о существующих долгах за энергоресурсы и бытовые отходы, а также оплатить выявленные долги в электронном виде в режиме онлайн.

❗️ В органах Бюро был введён порядок, при котором приём граждан осуществляется дистанционно, в режиме онлайн.

❗️ Короткий номер горячей линии «1107». Граждане по нему могут обратиться в Call-center, который работает круглосуточно, и получить ответ по любым вопросам, связанным с деятельностью Бюро.



26.03.2020 12:41:34
UZ: Бугун АОКА штабида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов иштирокида брифинг ўтказилди.

Баёнотда соҳага доир муҳим масалалар қайд этилди.

❗️Тадбиркорларимизга бир қатор имтиёз ва преференциялар назарда тутилди:

✔️ташқи савдо фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари транспорт xаражатларининг бир қисмини компенсация қилиш;

✔️2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда:

➖якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтирилиши;

➖алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг ажратмалари миқдори 5 фоиздан 3 фоизга пасайтирилиши;

➖умумий овқатланиш корхоналари учун алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар миқдори белгиланган миқдорлардан 25 фоизга камайтирилиши белгиланди.



26.03.2020 12:30:35
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг "УзРепорт" ва "Ўзбекистон 24" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

брифингни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: https://youtu.be/2f0c_9DgGJ8



26.03.2020 12:28:11
Халқаро пресс-клуб COVID_19

"Имтиҳон!
Ҳаммамиз Аллоҳникимиз ва ҳаммамиз бир кун келиб унга қайтамиз."

Нуриддин Холиқназаров Тошкент шаҳар бош имом-хатиби.
26.03.2020 12:26:47
UZ: Бугун АОКА штабида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Шавкат Ҳайдаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда энг муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

❓Карантин даврида алимент тўловларини амалга оширмаган шахсларга қандай чоралари кўрилади?

❗️Алимент тўловлари — бу авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Шу боис ҳар ишга индивидуал тарзда ёндашилади ва ҳолатдан келиб чиқиб чора кўрилади.

Бугунги вазиятда ҳар биримиз фарзандимизни уйда сақлашга мажбурмиз. Уйда ўтирган фарзандимиз еб-ичиши, турли хил ўқув қуролларидан фойдаланган ҳолда ўқув машғулотларини давом эттириши керак.

Алимент тўлаётган оталарга шуни таъкидлаб айтмоқчиманки, шундай бир ҳолатда фарзандларингиз таъминотида узилиш бўлиб қолмасин!

Алимент тўловларини ўз вақтида ундирилишини таъминлаш мақсадида маҳалла раислари, маҳалла фаолларидан бу борада Бюро давлат ижрочиларига яқиндан ёрдам беришларини сўраб қоламиз.



26.03.2020 12:08:58
UZ: Айни дақиқаларда АОКА штабида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Шавкат Ҳайдаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифингда энг муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

❓Карантин даврида мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатиладими? Ёки қай тартибда амага оширилади?

❗️Бугунги карантин даврида давлат ижрочиларига қуйидаги мажбурий ижро этиш чораларини қўлланишини ҳамда фаолият йўналишлари бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилишини КЕЙИНГА ҚОЛДИРИШ тавсия этилмоқда.

Яъни:

➖ундирувни турар жойлардаги (яшаш хонадонидаги) мол-мулкига қаратиш, шу мақсадда уларни хатлаш ва олиб қўйиш;

➖ижро ҳужжатида кўрсатилган муайян ашёларни қарздор жисмоний шахсдан олиб қўйиш ва ундирувчига топшириш;

➖қарздорни кўчириб чиқариш;

➖ундирувчини кўчириб киритиш;

➖ер участкасини олиб қўйиш ва ўтказиш;

➖иморат (қурилма) ни бузиб ташлаш;

➖болани олиб бериш ва топшириш.

📎 Давлат ижрочиларига юқоридаги ижро ҳаракатларини фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳоллардагина карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, ҳудудий бошқарма бошлиғи ёки унинг ўринбосари рухсати билан амалга оширилиши мумкинлиги тушунтирилмоқда.



26.03.2020 12:05:47
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Шавкат Ҳайдаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Баёнотдан парча:

❗️Мажбурий ижро бюроси фаолиятида фуқароларимизнинг бевосита иштироки билан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ҳаракатларни амалга оширишда хавфсизлик ва санитария-гигиения талабларига риоя этиш чоралари кўрилади.

❗️Мажбурий ижро бюроси ходимлари тўлов маданияти ва ижро интизомига риоя этувчи ва асосийси қарздор бўлмаган фуқароларни безовта қилмайди!

❗️Карантин жараёни фуқароларда фойдаланилган электр ва табиий газ учун тўловларни амалга оширмаса ҳам бўлар экан, деган нотўғри фикрни уйғотмаслиги лозим!

❗️Истеъмолчиларимиз энди ўз хонадонларидан чиқмаган ҳолда, коммунал хизматлар учун тўловларни электрон тарзда “PayMe”, “Paynet”, “Click”, “UPay” ва бошқа мобиль тўлов тизимлари орқали тўлаб боришлари мумкин.

❗️Бюронинг расмий “mib.uz” сайти орқали истеъмолчиларимиз энергия ресурслари ва қаттий маиший чиқиндилар бўйича мавжуд қарздорликлар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишлари ҳамда аниқланган қарздорликларни электрон-онлайн тарзда бартараф этишлари мумкин.

❗️Бюро органларида фуқароларни қабул қилиш масофадан туриб, онлайн тарзда амалга оширилиши жорий этилди.

❗️Бюро фаолиятига оид ҳар қандай масала юзасидан туну-кун фаолият кўрсатаётган “Call center” марказининг қисқа “1107” рақамли ишонч телефони қабул қилинмоқда



26.03.2020 12:00:24
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Шавкат Ҳайдаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Уни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://youtu.be/oNWhpVOS3yY



26.03.2020 11:31:24
UZ: Бугун соат 12:00да АОКА ҳузуридаги штабда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Шавкат Ҳайдаров иштирокида брифинг ўтказилади.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.