Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 270 sahifa

26.03.2020 16:26:23
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов иштирокида брифинг онлайн ўтказилди.

❓ Арабистондан келмоқчи бўлиб 18 мартга билет олгандик. Ҳозир рейс йўқ дейишяпти. Энди қандай қилиб қайтамиз?

❗️Бу ҳолатда биринчи галда билет олган авиакомпанияга мурожаат қилишини тавсия қиламиз. Авиакомпания мазкур вазиятдаги билет билан боғлиқ саволларга ойдинлик киритиб беради.

Саудия Арабистонида бўлиб туриш билан боғлиқ барча консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича ушбу мамлакатдаги Элчихонамиз ҳузурида тузилган оператив штабга қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин:

+966 11 263 5223
+966 540 374 044 (моб.)
+966 567 217 731 (моб.)




26.03.2020 15:53:31
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов иштирокида брифинг онлайн ўтказилмоқда:

— 23 мартдан эътиборан қўшни давлатлар билан чегара ўтказиш пунктлари ёпилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Қирғизистон билан чегараларида кўплаб фуқароларимиз тўпланиши кузатилмоқда.

❗️Хусусан, ТИВга келиб тушган маълумотга асосан, 25 март соат 19:00 ҳолатига кўра, Қозоғистондан 1 450 дан ортиқ, Қирғизистондан 550 дан ортиқ фуқароларимизни уюшган ҳолда чегарадан ўтказиш масаласи ҳал қилинди.



26.03.2020 15:50:43
Брифинг в штабе АИМК с участием заместителя министра внутренних дел Азизбека Икрамова.

Важные цитаты из заявления:

❗️ В целях проведения масштабных работ по предотвращению распространения инфекции, борьбе с эпидемией, обеспечению строгого соблюдения установленных правил, сегодня Президентом Республики Узбекистан был подписан Закон «О внесении изменений и дополнений в Кодексы об уголовной и административной ответственности Республики Узбекистан».

Статья 54 Кодекса об административной ответственности теперь имеет следующие изменения:

✔️наложение штраф в размере до 5-кратного размера базовой расчётной величины за отсутствие ношения маски в общественных местах в нарушение специальных требований компетентного органа в условиях возникновения и распространения карантинных и иных инфекционных заболеваний опасных для человека,

✔️нарушение обязательных правил, установленных в целях предотвращения возникновения и распространения карантинных и других инфекционных заболеваний, представляющих опасность для человека, в том числе:

➖ несоблюдение правил внутреннего распорядка больницы в случае появления и распространения других инфекционных заболеваний, являющихся карантинными и опасными для человека,

➖ медицинское обследование и лечение органами государственного санитарного контроля,

➖ являться в места, отведённые для прохождения карантина, и не покидать эти места в течение указанного времени,

➖ за несоблюдение требований о раскрытии информации о лицах и местах контакта, в период риска заражения, а также других законных требований
👇👇👇

на граждан налагается штраф в размере до 30-кратной суммы базовой расчётной величины (6 690 000 сумов), на должностных лиц —до 50-кратной суммы базовой расчётной величины (11 150 000) сумов.




26.03.2020 15:47:56
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов иштирокида брифинг онлайн ўтказилмоқда:

— Хориждаги фуқароларимиз орасида янги турдаги коронавирусга чалинган 1 та ҳолат қайд этилган бўлиб, ушбу бемор ҳозирда Австрияда карантинга олинган, аҳволи яхши ва касалликнинг енгил формаси ташхиси қўйилган. Вазият элчихонамиз доимий назоратида.



26.03.2020 15:39:33
Брифинг в штабе АОКА с участием руководителя Государственной инспекции санитарно-эпидемиологического надзора Нурмата Атабекова.

❓Среди пользователей интернета есть мнение, что узбекское правительство не должно обращаться за помощью к китайским экспертам, поскольку эта помощь может иметь негативные последствия. Насколько это верно?

❗️ Я думаю, что помощь из Китая необходима. Эта страна доказала, что она может эффективно бороться и победить пандемию на своей территории. Китайские специалисты за 4 месяца карантина получили большой опыт работы в этой области. Поэтому было бы серьёзной ошибкой отказаться от их помощи на основании каких-то слухов.


26.03.2020 15:38:17
Брифинг в штабе АОКА с участием руководителя Государственной инспекции санитарно-эпидемиологического надзора Нурмата Атабекова.

❓Можно ли изолировать стадионы, парки и другие общественные места, используя болгарский опыт (с помощью армии – прим.)?

❗️Важность карантинных и ограничительных мер в обеспечении нераспространения эпидемии на локализованной территории неизмерима. Тем не менее, с точки зрения того, что главной целью, ожидаемой от этих действий, является сокращение коммуникаций, карантинные и ограничительные меры, выбранные и применяемые в настоящее время в Узбекистане, являются методом, доказавшим свою эффективность.



26.03.2020 15:36:54
Брифинг в штабе АОКА с участием руководителя Государственной инспекции санитарно-эпидемиологического надзора Нурмата Атабекова.

❓ Пациенты с трансплантацией почек принимают иммунодепрессанты. В связи с эти подвержены ли они большему риску заразиться коронавирусом? Смогут ли они справиться с болезнью, если инфицируются?

❗️Не только люди, которые перенесли операцию по пересадке почки, но и имеющие другие хронические соматические заболевания находятся в опасности. Поэтому мы должны защитить их от болезней. В любом случае, если заболевание диагностировано на ранней стадии и лечение начато своевременно, то терапия без серьёзных осложнений возможна.



26.03.2020 15:34:42
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Авазбек Ҳожиматов иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг "Узрепорт" телеканали орқали эфирга узатилмоқда. Уни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://youtu.be/aCVxQ6CJPyQ



26.03.2020 15:30:17
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Карантин пайти нодавлат таълим ташкилотлари ўқувчиларни йиғиб дарс ўтса, уларга қандай чора кўрилади?

❗️Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд бўлиб, мазкур жавобгарлик мулкчилик шаклидан қатъи назар барча жисмоний ва юридик шахсларга тааллуқлидир.



26.03.2020 15:27:19
#MustaqilTahsilOl #kitobuz #edumarketuz #birgamiz #uydaqoling #uzkhanacademy #onlinemaktab #uzedu #kundalik #eduportal

Таътил пайтида билим олинг! Электрон таълим манбааларидан фойдаланинг!

www.uzedu.uz
www.online-maktab.uz
www.edumarket.uz
uz.khanacademy.org
www.kitob.uz
www.kundalik.com
www.eduportal.uz

Халқ таълими вазирлиги Олимпиада ғолиби ва икки карра Осиё чемпиони Хасанбой Дусматовга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
26.03.2020 15:26:17
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Хусусий мактабда дарс бераман, ҳозирги карантин даврида бизга мактаб раҳбарияти хусусий таълим муассасаси эканлигини ҳисобга олиб бизга ойлик бермаслигини маълум қилди, бу тўғрими?

❗️Нодавлат таълим ташкилотларида бундай масалалар таъсисчи томонидан ҳал қилинади. Бундан ташқари, таълим ташкилоти ва педагог ходим ўртасида тузилган шартномада форс-мажор ҳолатларида, хусусан карантин даврида қандай ҳаракатланиш кўрсатилган бўлиши керак. Агар шартномада бундай ҳолат назарда тутилмаган бўлса, карантин даврида таълим жараёни тўхтатилганлиги ва таълим олувчиларга таътил берилганлигини инобатга олиб, томонлар ўзаро келишиб олишлари лозим.



26.03.2020 15:18:34
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Фарзандим хусусий мактабда таҳсил олади, ҳозирги карантин даврида уларнинг фаолияти тўхтатилсада, ойлик тўланадиган пулни сўрашмоқда, бу тўғрими?

❗️Нодавлат таълим ташкилотларида таълим олганлик учун бадал тўлови таълим олувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳамда таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Тўлов масаласидаги низолар мазкур шартнома шартларидан келиб чиқиб ҳал этилади.

Бадал тўлови таълим олувчининг ўқишига мутаносиб равишда тўланганлиги сабабли ҳозирги кунда коронавирус пандемиясининг тарқалиши туфайли нодавлат таълим ташкилотларида таълим жараёни тўхтатилганлигини инобатга олган ҳолда тўловни амалга ошириш тўғрисидаги нодавлат умумтаълим ташкилотининг талаби мақсадга мувофиқ эмас.



26.03.2020 15:14:43
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

❓Шу пайтга қадар таълим муассасалари аттестацияси хусусан боғча, мактаб, университетлар аттестацияси бошланган эди, уларнинг давомийлиги ва натижаси қандай бўлади? Режадаги аттестациядан ўтказиладиган университет, мактаб ва боғчаларнинг ҳаммаси 2020 йилга қамраб олинадими ёки кейинги йилга ҳам ўтиши мумкинми?

❗️Карантин даврида аттестация жараёнлари тўхтатилган ва бу ҳақда ҳудудий аттестация комиссияларига хабар берилган. Ҳозирда инспекция аттестация хужжатларини масофадан туриб таҳлил қилиш режимида иш олиб бормоқда, яъни таълим муассасалари ва экспертлар ўртасида электрон кўринишда хужжатлар алмашинуви йўлга қўйилган.



26.03.2020 15:12:35
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Хорижий дипломларни тан олиш бўйича навбатдаги имтихонлар қачон бўлиб ўтади ва ҳозирда ҳужжатларни топшириш мумкинми?

❗️Карантин сабабли навбатдаги 16-20 март кунларига режалаштирилган синов тестларини номаълум муддатга қолдирди. Карантин даври тугагандан сўнг, синов муддатлари бўлиб ўтадиган кунларни 10 кун олдин инспекциянинг расмий сайти орқали эълон қиламиз.



26.03.2020 15:11:01
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Педагог кадрларнинг малака тоифалари аттестацияси март-июнь ойларида ўтказилиши лозим эди. Буни уйда онлайн топширсак бўладими? Агар жараён кечикса мавжуд тоифалар сақланадими?

❗️Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2-7 март кунлари Тошкент шаҳрининг биринчи ва олий тоифага топширган педагоглари учун тест синовлари бўлиб ўтди.

Вилоятларники 25 мартдан бошланиши керак эди, карантин сабабли тўхтатилди. Педагог кадрлар аттестациясини уйда онлайн топшириш ташкил этилмаган. Карантин даври тугагандан кейин, имтихон муддатлари бўйича бир неча кун олдин хабар берилади. Жараён кечикиб, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаб қолса, ўқитувчининг малака тоифаси тушириб юборилмайди.



26.03.2020 15:02:23
Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифингни қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин:

https://youtu.be/oP_YBos1MSE



26.03.2020 14:55:48
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Миллий гвардия юридик таъминот ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Турғунов иштирокида онлайн брифинг видеоси.



26.03.2020 14:52:13
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Миллий гвардия юридик таъминот ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Турғунов иштирокида брифинг ўтказилди.

Баёнотдан муҳим иқтибослар:

🌀 Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган шахслар,

🌀 Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳрида меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида — иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ходимлари,

🌀 юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда:

❗️ТОШКЕНТ ШАҲРИГА КИРИШ ВА ЧИҚИШГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ.



26.03.2020 14:43:35
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Миллий гвардия юридик таъминот ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Турғунов иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

Баёнотдан муҳим иқтибослар:

— Миллий гвардия бўлинмаларининг куч ва воситалари томонидан жорий йилнинг 22 мартига қадар ташқи периметр бўйлаб 70 дан ортиқ стационар объектлар, яъни санаториялар, касалхоналар, ётоқхоналар, меҳмонхоналар ва бошқа тиббий муассасалар қўриқловга олинган бўлиб, мазкур жараёнга жами 1000 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ва ходимлар жалб этилган эди.

❗️Ҳозирда ушбу объектлар белгиланган тартибда Мудофаа вазирлиги тасарруфига топширилди.

👮‍♂️ Фуқароларнинг яшаш жойларида карантин тадбирларини таъминлаш мақсадида республика бўйлаб 5 мингдан ортиқ уйлар ва хонадонлар Миллий гвардияга бириктирилган бўлиб, уларнинг қўриқлови учун 3 мингга яқин ҳарбий хизматчи ва ходимлар жалб этилган.

🏃🏻‍♂️ 25 март холатига кўра, Миллий гвардия харбийлари ва ходимлари бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан хамкорликда Карантин тартиб-қоидаларини бузган 325 нафар фуқаро аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чора-тадбирларни қўллаш учун топширилди.



26.03.2020 14:35:37
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икрамов иштирокида онлайн брифинг видеоси.