Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 179 sahifa

06.05.2020 13:27:16
Бугун АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда айтилган муҳим маълумотлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.

❓Коронавирусдан зарарланишнинг янги тўлқини бўлиши мумкинми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Карантин енгиллаштириляпти, кўчада одамлар кўпаймоқда. Энди ўзимизни қандай ҳимоя қиламиз?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Ўзбекистонда коронавирусни даволаш стандартлари ҳақида нега тўлиқ маълумот берилмаяпти?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓D витамини етишмаслиги коронавирусдан ўлим ҳолатини кучайтирадими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Ўзбекистонда коронавирус асосан қайси йўл билан, қандай юқяпти?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Коронавирус инфекциясига қарши вакцина қачон тайёр бўлади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Пандемия бошланишидан аввал Ўзбекистонда тайёргарлик қай даражада эди?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

📹 Видео

📎 Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



06.05.2020 13:08:23
❓Карантинда узоқ ўтириш саломатликка зарарми?

Бугун АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда карантиннинг фойда ва зарари ҳақида берилган саволга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Карантин — бу албатта осон бўлмаган жараён. Унинг энг асосий фойдаси — касалликни юқтирмаслик ва унинг тарқалмаслиги.

🚫 Зарари — камҳаракатлик албатта имунитетнинг сусайишига олиб келиши аниқ.

Шунинг учун шифокорларимиз валеологиянинг асосий тамойилларига риоя қилишни тавсия этишади:

➖ ҳовли ёки хонадон ичида жисмоний фаоллик, бадантарбия,

➖ жойида туриб югуриш,

➖ "тренажёр"лардан фойдаланиш,

➖ хонани тез-тез шамоллатиб туриш.

✔️ Энг асосийси — тўғри овқатланиш.

🥣 Кам калорияга эга ва витаминларган бой овқатларни тановул қилиш мақсадга муофиқдир. Иммунитетни кўтариш учун маҳаллий табиий ўсимлик дори воситалиридан истеъмол қилиб туриш.

Манба: https://t.me/aoka_uz/1715



06.05.2020 12:55:09
МИРОВЫЕ НОВОСТИ

🇺🇸 Президент Трамп и другие чиновники администрации заявили во вторник, что планируют в ближайшие недели свернуть работу оперативной группы по борьбе с коронавирусом и сконцентрировать усилия Белого дома на перезагрузке экономики ➖ NYT

✈️ Международная ассоциация воздушного транспорта (IATA), представляющая мировые авиакомпании, рекомендует отныне носить маски на всех рейсах. Ассоциация не поддерживает обязательные меры по социальному дистанцированию, которые оставляют "средние места" пустыми ➖ IATA

🇪🇸 Большинство новых случаев заражения в Испании выявлены среди медиков. По данным Министерства здравоохранения, более 70% новых случаев, выявленных в Испании за последние 24 часа, приходится на медицинский персонал. В связи с тем, что эпидемия отступила после пика эпидемии более месяца назад, Испания начала принимать меры по ослаблению изоляции ➖ Guardian

🇫🇷 Президент Франции Эммануэль Макрон заявил, что маловероятно, что этим летом французы смогут совершать крупные зарубежные поездки, и что даже поездки внутри Европы, возможно, придется ограничить, чтобы снизить риск возобновления эпидемии коронавируса ➖ Reuters

🇦🇷Аргентина продлила свой запрет на все внутренние и международные рейсы до сентября ➖ CNBC

🇦🇹 Первое ослабление карантинных мер введенное в Австрии три недели назад, когда вновь открылись тысячи магазинов, не привело к новому всплеску инфекции, сказал министр здравоохранения страны ➖ Guardian

🇮🇳 Индия сотрудничает со странами Персидского залива в попытке репатриировать сотни тысяч рабочих-мигрантов, оказавшихся в затруднительном положении в результате пандемии ➖ Wall Street Journal

🇪🇺 Европейский союз организовал конференцию по сбору средств, 8 млрд долл, от стран всего мира - включая Японию, Канаду, Австралию и Норвегию - для финансирования лабораторий, прогрессирующих в разработке и производстве вакцины от коронавируса ➖ NYT

📉 По оценке Walt Disney Co, глобальные меры по сдерживанию пандемии сократили прибыль компании на 1,4 миллиарда долларов, в основном за счет закрытия тематических парков, но объявила об открытии на следующей неделе Шанхайского Диснейленда для сокращенного числа посетителей ➖ Reuters

Источник 👉 https://t.me/aoka_uz/1714



06.05.2020 12:54:25
ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

🇺🇸 Доналд Трамп ва Президент маъмуриятининг бошқа амалдорлари сешанба куни яқин ҳафталар ичида коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор гуруҳ ишини қисқартириб, Оқ уй саъй-ҳаракатларини иқтисодиётни қайта тиклашга йўналтиришни режалаштираётганини маълум қилди ➖ NYT

✈️ Жаҳон авиакомпанияларини ўзида мужассам этган Халқаро ҳаво йўллари ассоциацияси (IATA) шу кундан бошлаб, барча рейсларда ниқоб тақишни тавсия этмоқда. Ассоциация ўрта ўриндиқларни бўш қолдирадиган мажбурий ижтимоий масофаланиш тадбирларини қўллаб-қувватламайди ➖ IATA

🇪🇸 Испаниядаги аксарият янги зарарланиш ҳолатлари тиббиёт ходимлари орасида аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Испанияда сўнгги 24 соат ичида аниқланган 70 фоиздан ошиқ ҳолат тиббиёт ходимларига тўғри келмоқда. Эпидемия авжига чиққандан бир ойдан ўтиб касалланиш сони камайгани сабаб Испания изоляцияни енгиллатиш чораларини кўришни бошлади ➖ Guardian

🇫🇷 Франция президенти Эммануэл Макрон жорий йил ёзида францияликлар йирик хориж сафарларига чиқиш эҳтимоли камлигини ва ҳатто коронавирус эпидемияси қайталаниши хавфини камайтириш мақсадида Европа ичи саёҳатларга ҳам чекловлар қўйилиши мумкинлигини маълум қилди ➖ Reuters

🇦🇷 Аргентина маҳаллий ва хорижий авиапарвозлар тақиқини сентябрга қадар узайтирди ➖ CNBC

🇦🇹 Австрияда уч ҳафта олдин жорий қилинган биринчи карантин тадбирларини енгиллатиш, минглаб дўконларнинг қайта очилиши инфекциянинг янгидан қайталанишига олиб келмади, деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ➖ Guardian

🇮🇳 Ҳиндистон пандемия натижасида қийин вазиятда қолган юз минглаб ишчи муҳожирларни ватанига қайтариш мақсадида Форс кўрфази давлатлари билан ҳамкорлик қилмоқда ➖ Wall Street Journal

🇪🇺 Европа Иттифоқи коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришда етакчилик қилаётган лабораторияларни молиялаштириш учун дунё мамлакатлари, жумладан, Япония, Канада, Австралия ва Норвегиядан 8 миллиард доллар йиғиш бўйича конференция ташкил этди ➖ NYT

📉 "Walt Disney Co" баҳо беришича, пандемияни тўхтатиш борасидаги глобал тадбирлар, асосан мавзули-декорацияли истироҳат боғларини ёпиш ҳисобига компаниянинг 1,4 миллиард доллар даромади қисқарди. Бироқ компания кейинги ҳафтада кам сонли ташриф буюрувчилар учун Шанхай Диснейленди очилишини маълум қилди ➖ Reuters

Манба 👉 https://t.me/aoka_uz/1713



06.05.2020 12:38:46
❗️Наманган ва Самарқанд «қизил» — юқори хавфли ҳудудга киритилди

Ушбу вилоятлар эпидемиологик жиҳатдан «қизил» ҳудудга кириши эътиборга олиниб, ҳозирча карантин қоидалари юмшатилмайди.

➖ Наманган вилоятида 6 май кунига қадар 230 нафар шахс коронавирус инфекциясига чалингани аниқланган ва Наманган бу кўрсаткич бўйича республикада Тошкент шаҳри (668 нафар бемор), Бухоро вилояти (435) ва Хоразм вилоятидан (232) кейинги тўртинчи ўринда турибди.

Коронавирусдан ўлим ҳолати бўйича эса (4 та) Наманган пойтахт Тошкентдан сўнг (5 та) иккинчи ўринда қайд этилган.

➖ Самарқанд вилоятининг Тойлоқ ва Оқдарё туманларида, Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Ургут ва Жомбой туманларининг Тойлоқ тумани билан чегарадош ҳудудлари ҳамда мазкур туманларда, шунингдек Булунғур туманининг айрим жойларида карантин қоидалари сақлаб қолингани аввалроқ маълум қилинган эди.



06.05.2020 11:58:53
⚡️⚡️Шифохоналарда даволанаётган 706 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир

Бу ҳақда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди:

➖ Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 2217 бемор рўйхатга олинган. Куни кеча яна 96 фуқаро тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди. Шу тариқа касалликдан тўлиқ соғайганлар сони 1501 нафарга етди. Бу умумий касалланганларга нисбатан 68 фоизни ташкил қилмоқда.

▪️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 706 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.



06.05.2020 11:32:47
📣 Бугун, 6 май куни соат 13:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилади.


🔰 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади.

📹 Шунингдек, брифинг трансляциясини «UzReportTv», "Ўзбекистон 24" телеканалларида ва Youtube каналида томоша қилинг.

______________________


📣Сегодня, 6 мая, в 13: 00 в штабе при Агентстве информации и массовых коммуникаций состоится брифинг с участием члена штаба по борьбе с коронавирусом при Министерстве здравоохранения Хабибуллы Акилова.

🔰 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Телеграм-канале AИМК @aoka_uz.

📹 Также смотрите брифинги на телеканале UzReportTv и Узбекистан 24, также канале Youtube.



06.05.2020 11:24:42
❗️Вирусолог олим коронавирус инфекциясини уйда юқтириб олиш хавфидан огоҳлантирди

Тиббиёт фанлари доктори, профессор, вирусолог Анатолий Алтштейн уй ичида коронавирус инфекциясидан зарарланиш эҳтимоли борлигини аниқлади.

🌀 Мутахассиснинг сўзларига кўра, вирусни озиқ-овқат ёки сув орқали юқтириш мумкин. Бунда касаллик худди ичак инфекцияси сифатида ривожланади.

📌 Шу боис профессор кўпроқ қайнатилган сувдан фойдаланишни, мева ва сабзавотларни яхшилаб ювишни, маҳсулотларга эса иссиқлик билан ишлов беришни тавсия қилди.

Олим шу йўл билан коронавирусни юқтириш хавфини камайириш мумкинлигини таъкидламоқда.

Манба 👉 https://t.me/aoka_uz/1712



06.05.2020 10:47:56
🦠 Коронавирус: гонка за вакциной и методы лечения

В настоящее время испытания проходят три типа вакцин: векторные вакцины, генные вакцины и инактивированные вакцины.

🇺🇸 Из всех вакцин, находящихся в разработке, одной из наиболее обсуждаемых является вакцина под названием mRNA-1273, которая была разработана биотехнологической компанией Moderna (США). Новая вакцина была готова в рекордно короткие сроки, и испытания уже проводятся на людях. Если тесты пройдут успешно, понадобится до 18 месяцев, прежде чем вакцина будет доступна для всех.

🇨🇳 "CanSino Biologics" (Китай) также начала проводить клинические испытания на добровольцах.

⚡️Лекарство "Ремдезивир", разработанное американской биотехнологической фирмой "Gilead Sciences" против лихорадки Эбола, показало эффективность для лечения пациентов с COVID-19 в США.

Источник: Statista, World Health Organization



06.05.2020 10:44:03
🦠 Коронавирус: вакциналар "пойгаси" ва даволаш усуллари

Ҳозирги вақтда вакциналарнинг уч тури синовдан ўтказилмоқда: векторли вакциналар, ген вакциналари ва инактивацияланган вакциналар.

🇺🇸 Ишлаб чиқиш жараёнида бўлган барча вакциналар орасида энг кўп муҳокама қилинаётганларидан бири — "Moderna" (АҚШ) биотехнология компанияси томонидан ишлаб чиқилган mRNA-1273 номли вакцина ҳисобланади.

Янги вакцина рекорд даражадаги қисқа муддатда тайёрланди ва аллақачон одамларда тажриба синови бошланган. Агар синов муваффақиятли ўтса, вакцина билан ҳаммани эмлашдан аввал 18 ойгача вақт керак бўлади.

🇨🇳 "CanSino Biologics" (Хитой) компанияси ҳам ўз вакцинасини кўнгиллиларда клиник тажрибадан ўтказилмоқда.

⚡️Америка "Gilead Sciences" биотехнология фирмаси томонидан Эбола безгагика қарши ишлаб чиқилган "Ремдезивир" дори воситаси АҚШда COVID-19 юқтирган беморларни даволашда самара кўрсатди.

Манба: Statista, World Health Organization



06.05.2020 10:23:20
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 203 045 (+11 907)
⚡️Соғайганлар ➖ 33 068 (+2 943)
⚡️Вафот этганлар ➖ 2132 (+120)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖155 370 (+10 102)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 18 350 (+861)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 12 697 (+366)
4. 🇲🇩 Молдова ➖ 4 363 (+115)
5. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 4 205 (+156)
6. 🇦🇲 Арманистон ➖ 2 619 (+112)
7. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 2 217 (+28)
8. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 2 060 (+76)
9. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 871 (+28)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 293 (+63)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ.

⚡️Общее количество зараженных ➖ 203 045 (+11 907)
⚡️Выздоровевших ➖ 33 068 (+2 943)
⚡️Погибших ➖ 2132 (+120)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 155 370 (+10 102)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 18 350 (+861)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 12 697 (+366)
4. 🇲🇩 Молдова ➖ 4 363 (+115)
5. 🇰🇿 Казахстан ➖ 4 205 (+156)
6. 🇦🇲 Армения ➖2 619 (+112)
7. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 2 217 (+28)
8. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 2 060 (+76)
9. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 871 (+28)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 293 (+63)

📎 Источник: Worldometers



06.05.2020 10:09:39
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази коронавирус ҳолатининг дунё ва Ўзбекистондаги динамикасини ўрганиб чиқди.

Манба: @reviewuznews



#karantinbezpaniki
06.05.2020 10:00:45
2020 йил 6 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2217 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 6 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2217.



#karantinbezpaniki
06.05.2020 04:06:52
Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@axborot_xizmatlariAOKA) ни кузатиб боринг.
06.05.2020 03:40:08
#Инфографика. Ўзбекистонда коронавирус касаллигига чалинган беморларнинг 68 фоизи тўлиқ соғайди.



#karantinbezpaniki
06.05.2020 03:25:47
🙇🏻‍♂️Ҳозирги кунга келиб жаҳондаги 2 миллиардга яқин ўқувчи ва талабалар коронавирус пандемияси сабабли мактаб ва олийгоҳларга бора олмайди.

Дунё масофадан таълим олиш воситаларга жуда муҳтож. Биз ушбу муаммони ҳал қилишга ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз, шунинг учун барча фанлар бўйича турли даражадаги ўқув тестлар базасини яратишга қарор қилдик.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган ёшларга масофадан туриб сифатли таълим бериш ва имтиҳонларга тайёрлашга қаратилган лойиҳани тақдим этамиз.

📌"iQuiz" — турли хил фанлардан Ўзбекистондаги барча сифатли тестларни ўзида жамлаган ягона платформа.

Карантин даврида таълим олиш ва билимларингизни текшириш учун энг яхши имкониятни қўлдан бой берманг!

Лойиҳага қўшилинг!!!

https://t.me/joinchat/AAAAAE4zZxbfBQiq6uMRLQ
05.05.2020 23:14:03
📊 Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот

Ушбу жадвалда қайси ҳудудда қанча бемор даволанаётгани ва уларнинг қанчаси соғайгани, вафот этганлар ҳақидаги энг сўнгги маълумотлар ўрин олган.

Манба: @ssvmatbuotkotibi



#karantinbezpaniki
05.05.2020 23:02:47
⚡️2020 йил 5 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2207 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------

⚡️По состоянию на 5 мая 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2207.



#karantinbezpaniki
05.05.2020 21:51:12
❗️Жамоат транспорти, тўйхоналар, концерт ва спорт заллари, театрлар бўйича чекловлар сақлаб қолинади

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

✔️ Йиғилишда эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда, санитария талабларини белгилаган ҳолда:

➖ ноозиқ-овқат дўконлари,
➖ тиббий диагностика,
➖ такси хизмати,
➖ таъмирлаш,
➖ тикувчилик,
➖ маиший техника ва пойабзал тузатиш,
➖ сартарошхоналар

фаолиятига РУХСАТ БЕРИШ кераклиги қайд этилди.



#karantinbezpaniki
05.05.2020 21:40:56
🇰🇿🇺🇿 «Эт ва тирноқдекмиз» — Президент Ўзбекистон сув тошқини оқибатларини бартараф этишда Қозоғистонга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Шавкат Мирзиёев Сардобадаги техноген офат туфайли Қозоғистоннинг жанубий қисмидаги ҳудудлар ҳам зарар кўргани, Ўзбекистон ҳукумати табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшни давлат билан яқиндан ҳамкорлик қилишини айтиб ўтди:

🌀 «Афсуски, Сардобадаги офат натижасида биз билан чегарадош бўлган ён қўшнимиз — Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти Мақтарал туманининг айрим аҳоли пунктларини ҳам сув босди.

📞 Биз Қозоғистон Президенти, ҳурматли Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали бу масалани ўзаро тушуниш ва очиқлик руҳида атрофлича муҳокама қилиб олдик. Куни кеча Туркистон вилояти ҳокими Умирзоқ Шукеев бошчилигидаги делегация воқеа жойида бўлиб, вазиятни ҳар томонлама чуқур ўрганди.

❗️Биз қардош қозоқ халқи билан азал-азалдан бир дарёдан сув ичиб, ўзаро қуда-анда бўлиб, эт билан тирноқдек яқин бўлиб яшаганмиз. Қувончли кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам ҳамиша бир-биримизга елкадош бўлиб, қўллаб-қувватлаб келганмиз.

🔘 Ушбу кутилмаган техноген офат нафақат аҳолимизга, балки қўшни қозоқ биродарларимизга ҳам ортиқча ташвиш ва зиён етказганидан жудаям хижолатдамиз. Уларнинг аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонлари зарар кўрганидан, албатта, биз жуда афсусдамиз.

🤝 Ҳукуматимиз, тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, бошқа мутасадди ва мутахассислар қозоғистонлик ҳамкасблари билан биргаликда табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича, албатта, яқиндан ҳамкорлик қилади».



#karantinbezpaniki