Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 178 sahifa

06.05.2020 22:18:22


06.05.2020 22:06:15
📌 Шунингдек, БАРЧА ТОИФАДАГИ ҲУДУДЛАР УЧУН қуйидаги мажбурий талаблар сақлаб қолинади:

🔻 ижтимоий масофани (2 метр)ни сақлаш, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиши;

🔻 таълим ташкилотлари, ўқув курслари, кўнгилочар объектлар, буюм бозорлари фаолияти ва жамоат транспорти ҳаракатини йўлга қўймаслик;

🔻 барча турдаги оммавий тадбирлар, оилавий тантана, тўй, маърака
ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;

🔻 деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталарини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик;

🔻 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🔻 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектлар ҳудудини тўлиқ карантинга олиш ва уларда санитария-гигиена тадбирларини амалга ошириб бориш.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Юқоридагилардан ташқари, вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар сақлаб қолинади. Бунда:

🔰 доимий рўйхатдан ўтган ҳолда “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ходимларига мазкур ҳудудга кириш ва чиқишга;

🔰 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлишининг олдини олиш мақсадида аҳоли талабларидан келиб чиқиб, фермер ва деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мазкур қарор билан мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият янада яхшиланиб, бу борада ижобий динамикани таъминлаш мақсадида “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда амалдаги белгиланган карантин чекловлари сақлаб қолинмоқда.

⚡️⚡️Ўз навбатида, “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда ушбу қарор билан рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.



06.05.2020 22:00:02
‼️ Автотранспорт воситаларининг СТИКЕРСИЗ, шунингдек, мототранспорт ва велосипедларнинг ҳаракатланишига "яшил" ҳудудларда рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

⏰ "Сариқ" ва "қизил" ҳудудларда:

автотранспорт воситалари стикерсиз ҳар куни 07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача ҳаракатланиши мумкин.



06.05.2020 21:59:37
✅ Учинчи — "яшил" тоифадаги ҳудуд — коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган (ёки аниқланган шахслар тўлиқ соғайган) ҳудудлар:

➖ Навоий,
➖ Жиззах ва
➖ Қашқадарё вилоятлари.

"Яшил" ҳудудларда, юқоридагиларга қўшимча равишда:

❗️парк ва истироҳат боғлари фаолиятига (аттракцион ва кўнгилочар объектлар фаолияти бундан мустасно),

❗️автотранспортларнинг стикерсиз ҳаракатига,

❗️давлат ташкилотларида фуқаролар қабулларига ҳам рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

"Яшил" ва "сариқ" тоифадаги ҳудудларда йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга, сартарошхона ва гўзаллик салонлари ҳамда савдо мажмуалари фаолият юритишига қуйидаги талаблар асосидагина рухсат берилди:

🚕 ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАР — йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим;

💇🏻‍♂️ САРТАРОШХОНА ВА ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИ — хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари — тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N 95 ёки устма-уст 2 та оддий спанбонд ниқобли), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда "1 та хизмат кўрсатувчи шахс — 1 та мижоз" тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлаши лозим;

🛒 САВДО МАЖМУАЛАРИ — қатъий ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат этилади, бунда: ❌ савдо мажмуасининг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.



06.05.2020 21:59:26
🌕 Иккинчи — "сариқ" тоифадаги ҳудуд — охирги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган, бироқ ушбу касалликка чалинган ва даволанаётган шахслар мавжуд бўлган ҳудудлар:

➖ Сурхондарё,
➖ Хоразм вилоятлари,
➖ Тошкент шаҳри.

📎 "Сариқ" ҳудудларда айрим чекловлар сақлаб қолинади.

✔️ "Сариқ" ҳудудларда, "қизил" ҳудудларга қўшимча равишда яна қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

🔸 ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида) ҳамда меҳмонхоналар (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно) фаолияти;

🔸 автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;

🔸 ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;

🔸 йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташиш, велосипед ва скутерда ҳаракатланиш.



06.05.2020 21:59:06
⚡️⚡️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ коронавирус тарқалиши ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлилидан келиб чиқиб, карантин чекловлари жорий йил 8 майидан бошлаб қуйидаги учта тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилиб, босқичма босқич бекор қилиб борилади.

🔴 Биринчи — "қизил" тоифадаги ҳудуд — охирги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланган ҳудудлар:

➖ Қорақалпоғистон Республикаси,
➖ Андижон,
➖ Наманган,
➖ Фарғона,
➖ Самарқанд,
➖ Тошкент,
➖ Бухоро ва
➖ Сирдарё вилоятлари.

🚫 Бунда "қизил" ҳудудда мавжуд карантин чекловлари сақлаб қолинади ҳамда вазиятга қараб қайта кўриб чиқилади.

❗️"Қизил" ҳудудларда қуйидаги фаолият турларига РУХСАТ БЕРИЛАДИ:

🔹 озиқ-овқат савдо дўконлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо дўконлари, қурилиш материаллари бозорлари, тикувчилик ва бичувчилик цехлари, тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчалари (кассалари), кимёвий тозалаш, нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари, пойабзал таъмирлаш устахоналари, чорвачилик, терини қайта ишлаш корхоналари, тезкор овқат тайёрлаш нуқталари (етказиб бериш ва олиб кетиш учун), тиббиёт муассасалари фаолияти;

🔹 қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, жойларга етказиш ва сотиш, уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш, ҳунарманд ва усталар, улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш;

🔹 объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, якка тартибдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари, етказиб бериш хизмати;

🔹 кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилиш.



06.05.2020 21:16:17
С важной информацией, представленной сегодня на брифинге в штабе АИМК с участием члена штаба по борьбе с коронавирусом при Министерстве здравоохранения можно ознакомиться по нижеследующим ссылкам.

❓Говорят, что "длительное пребывание на карантине приводит к ухудшению здоровья". Насколько это правда?

👉 ОТВЕТ: здесь
➖➖➖➖

❓Карантинные меры постепенно смягчаются. На улице становится все больше людей. Как нам следует защищать себя?

👉 ОТВЕТ: здесь
➖➖➖➖

❓Почему не раскрываются подробности о стандартах лечения коронавируса?

👉 ОТВЕТ: здесь
➖➖➖➖

❓Может ли нас захлестнуть новая волна коронавируса?

👉 ОТВЕТ: здесь
➖➖➖➖

❓Увеличивает ли дефицит витамина D смертность от коронавируса?

👉 ОТВЕТ: здесь
➖➖➖➖

❓Каким образом чаще всего заражаются коронавирусной инфекцией в Узбекистане?

👉 ОТВЕТ: здесь
➖➖➖➖

❓Когда будет готова вакцина против коронавируса?

👉 ОТВЕТ: здесь
➖➖➖➖

📹 Видео

📎 Напоминаем, что ежедневные брифинги на основе вопросов населения освещаются онлайн на официальной странице телеграммы Агентства информации и массовых коммуникаций — @aoka_uz



06.05.2020 19:28:47


06.05.2020 19:21:08
АОКА штабига келиб тушаётган саволлар юзасидан Транспорт вазири матбуот котиби Наврўз Ашурматов қайтарган жавоблар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.

❓Хориждаги юртдошларимизни қайтаришда темир йўл транспортидан фойдаланиляптими?

❓Чет элдаги фукароларимиз поездда қайтиш учун қаерга мурожаат килишлари мумкин?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Карантин тугагандан сўнг, давлатлараро aвтобусларда қатнаётган йуловчилар назоратга олинадими?

❓ Бу автобусларни дезинфекция килиш ишлари қанча давом этади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Халқаро йўналишларда юк ташийдиган ҳайдовчилар рейсдан қайтгач, нега мажбурий карантинга қамаб қўйиляпти?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖



06.05.2020 19:12:24
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони —1577 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В Узбекистане число полностью выздоровевших от коронавируса достигло 1577 человек.



06.05.2020 18:52:06
🎗🎖🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 9 май куни Минскда ҳарбий парад ўтказилиши туфайли жиддий салбий оқибатлар юзага келиши мумкинлигини маълум қилди.

ЖССТ нинг Беларусдаги расмий вакили 1,5-2 метр оралиқ масофани сақлаш имкони бўлмаган ҳолда одамларнинг тўпланиши вирус юқиши хавфини ошириши ва касалликнинг янада кенг тарқалишига сабаб бўлишини таъкидлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

🎗🎖🦠 ВОЗ заявила о серьезных негативных последствиях, которые возможны из-за проведения военного парада 9 мая в Минске.

Официальный представитель организации в Белоруссии отметил, что собрание людей, при котором невозможно обеспечить дистанцию между участниками от 1,5 до 2 м, повышает риск передачи вируса и способствует дальнейшему распространению болезни.



06.05.2020 18:24:36
АОКА штабига аҳолидан келиб тушаётган энг муҳим саволларга жавоб беришда давом этамиз.

❓Никоҳни электрон тарзда бекор қилса бўладими? Тартиби қандай?

👉Жавоб

❓Ходим карантин вақтида ўз ҳисобидан ариза ёзиш қонунийми?

👉Жавоб

❓ Ўқитувчиман, 30 апрелдан онлайн дарс ўтиб келаяпман. Бухгалтеримиз иш ҳақи тўланмайди демоқда. Шу тўғрими?

👉Жавоб

❓ Академик лицейларда якуний давлат аттестациялари имтиҳонлари қай тарзда ўтказилади?

👉 Жавоб

❓ ОТМ битирувчилари контракт пулини тўламаган бўлса, диплом берилмайдими?

👉Жавоб

❓ Қўшни давлатдан ўқиши кўчирилганда қуйи курсларга тавсия этилиши тўғрими?

👉Жавоб

❓Киракашларга куннинг муайян вақтида ишлашга рухсат берилгани ростми?

👉 Жавоб

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
06.05.2020 17:59:37
🌐✈️ Международная ассоциация воздушного транспорта (IATA) рассматривает внедрение новых правил во время нахождения на борту самолета для обеспечения биобезопасности авиапассажиров:

🥽😷 Обязательное покрытие лица пассажиров и ношение масок для экипажа;

🌡🤒 Температурный контроль пассажиров, работников аэропортов и путешественников;

🛂💺 Процедура посадки на борт с уменьшением контакта с другими пассажирами или экипажем;

🚷 Ограничение передвижения внутри салона во время полета;

🧹🧴 Более частая и тщательная уборка кабины лайнера;

🛩 🍽 Упрощенная процедура кейтеринга с целью минимизации контакта бортпроводников с пассажирами;

🦠🔬 Тестирование на COVID-19 или внедрение паспорта иммунитета.

Источник



#karantinbezpaniki
06.05.2020 17:46:27
🌐✈️ Халқаро ҳаво йўллари ассоциацияси (IATA) йўловчиларнинг биохавфсизлигини таъминлаш мақсадида самолёт бортида ЯНГИ ҚОИДАЛАР жорий этилишини кўриб чиқмоқда:

🥽😷 Йўловчилар учун мажбурий юз ҳимоя воситаси ва экипаж учун ниқоб тақиш;

🌡🤒 Йўловчилар, аэропорт ходимлари ва саёҳатчиларнинг тана ҳароратини текшириш;

🛂💺 Бошқа йўловчилар билан ёки экипаж аъзолари билан мулоқотни камайтириш орқали бортга чиқариш тартиби;

🚷 Парвоз вақтида салон ичида ҳаракатланишни чеклаш;

🧹🧴 Лайнер кабиналарини тез-тез ва кўпроқ тозалаш;

🛩 🍽 Борт ходимларининг йўловчилар билан алоқаларини камайтириш мақсадида соддалаштирилган овқатланиш тартиби;

🦠🔬COVID-19 га тест текшируви ёки иммунитет паспортини жорий қилиш.

Манба



#karantinbezpaniki
06.05.2020 17:21:21
🇩🇪 Опыт Германии в борьбе с COVID-19

⚡️Большинство считают, что эффективность борьбы Германии с коронавирусом (в сравнении с Италией, Испанией и Францией) обусловлена качеством системы здравоохранения, однако ключевым фактором является удача и наличие сильной системы государственных услуг.

👨🏻‍⚕️Одним из основных факторов является возраст большинства инфицированных людей. Средний возраст инфицированных граждан составляет около 46 лет.

👵🏻 Пациенты в возрасте 60 лет и старше составляли не более 16-18%. Лишь немногие из них нуждались в лечении в реанимации. Большинство пожилых людей в Германии живут самостоятельно, часто вдали от своих детей, что снизило риск массового заражения среди пожилых.

✔️ Безусловное соблюдение требований карантина гражданами, наряду с оперативными действиями немецких ученых, политиков, представителей средств массовой информации и общественности предотвратили более широкую вспышку инфекции.

Источник: City Journal, Brookings, Statista


#karantinbezpaniki
06.05.2020 17:15:10
🇩🇪 COVID-19 га қарши курашда Германия тажрибаси

⚡️Кўпчилик Германияда коронавирусга қарши кураш самарадорлиги (Италия, Испания ва Франция билан таққослаганда) соғлиқни сақлаш тизими сифати билан боғлиқ, деб ҳисоблашади. Бироқ асосий омил — омад ва кучли давлат хизмати тизими мавжудлиги ҳисобланади.

👨🏻‍⚕️Муҳим омиллардан яна бири — аксарият инфекция юқтирган одамларнинг ёши ҳисобланади. Беморларнинг ўртача ёши 46 ёш атрофида бўлган.

👵🏻 60 ёш ва ундан юқори бўлган беморлар 16-18 фоиздан ошмаган. Улардан атиги бир нечтасигина жонлантириш бўлимида даволанишга муҳтож бўлишган. Германияда аксарият кекса одамлар фарзандларидан алоҳида мустақил яшашади ва бу кекса ёшлиларнинг оммавий зарарларниш хавфини камайтирган.

✔️ Немис олимлари, сиёсатчилари, ОАВ вакиллари ва жамоатчиликнинг тезкор саъй-ҳаракатлари билан бир қаторда, фуқароларнинг карантин қоидаларига сўзсиз риоя қилиши инфекция эпидемиясининг авж олишига тўсқинлик қилди.

Манба: City Journal, Brookings, Statista


06.05.2020 17:05:30
⚡️2020 йил 6 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2231 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️По состоянию на 6 мая 2020 года 17:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2231.



#karantinbezpaniki
06.05.2020 16:11:29
🎬 "ZULMAT ORTIDAGI NUR"

🦠 O'zbekiston yoshlar ittifoqi hamda "Mening yurtim" telekanali hamkorligida koronavirus pandemiyasi bilan kurashayotgan shifokorlar, xavfsizlik xizmati xodimlari, volontyorlar va boshqa fidoyi kasb egalari - yurtimiz qahramonlariga bag‘ishlangan qisqa metrajli film.

🕤 10-may - yakshanba kuni soat 21:30da

📺 "Mening yurtim" va “Yoshlar” telekanallari hamda ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimizda PREMYERAni o‘tkazib yubormang!



#karantinbezpaniki

Yoshlar ittifoqi rasmiy sahifalari👇
Telegram | Facebook | Instagram
06.05.2020 15:22:33
Kun.uz мухбири аҳолига берилаётган ёрдамлар ҳақида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова билан суҳбатлашди.

➖Эҳтиёжмандлар учун хайриялар нақд пул кўринишида қабул қилинмайди;

➖маблағ бирон шифохонада даволаниши учун сарфланадиган бўлса, маблағ пластик карта орқали шифохонага ўтказиб берилади;

➖ ёрдам сифатида берилаётган озиқ-овқат миқдори оилаларда ногирон киши борлиги, кўп болали эканига қараб гуруҳланган;

➖дори-дармон учун маблағ дорининг нархига қараб пластик картага ўтказиб берилади.

Видео



06.05.2020 14:20:05
⚡️⚡️Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1547 нафарга етди.

Бугун ҳозирча Андижон, Наманган, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида жами 46 нафар бемор тузалди. Улар орасида 78 ёшли отахон ҳам бор.