Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 160 sahifa

26.05.2020 06:12:44
⚡️⚡️ Коронавирус туфайли бир муддат фаолиятини тўхтатган кўплаб газета ва журналлар яна чоп этила бошланди.

Сизда эса босма нашрларни уйдан чиқмасдан мутолаа қилиш имкони бор. Телеграмдаги "Газеталар шарҳи" каналида барча марказий ва вилоят нашрлари электрон шаклда эълон қилиб борилмоқда.

🗞 Каналга уланиш 👉 @gazetalar_sharhi
25.05.2020 23:42:41
🙇🏻♂ Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли мамлакатимизда ўқув йилининг тўртинчи чораги масофадан ташкил этилди. 200 нафардан ортиқ педагог тайёрлаган 3900 дан ортиқ видеодарслар учта телеканалда эфирга узатилди.

🔔 2019-2020 ўқув йили натижаларига кўра, юртимизда 9-синфни жами 490 мингга яқин, 11-синфни 451,3 мингдан зиёд ўқувчи битирди.

🌏Дунё масофадан таълим олиш воситаларга жуда муҳтож. Юртимиздаги кўнгиллилар ушбу муаммони ҳал қилишга ўз ҳиссасини қўшмоқдалар, барча фанлар бўйича турли даражадаги ўқув тестлар базаси яратилмоқда.

📌 "iQuiz" — турли хил фанлардан Ўзбекистондаги барча сифатли тестларни ўзида жамлаган ягона платформа. Мазкур лойиҳа телеграм ижтимоий тармоғи томонидан ижобий баҳоланмоқда. Бугунги кунга келиб Ўзбекистонлик кўнгиллилар жамоаси яратган тестлар дунё рейтингида биринчи ўринда турибди.

📊Тестларни ечинг, уларга овоз беринг ва жамоани қўллаб-қувватланг.

https://t.me/joinchat/AAAAAE4zZxbfBQiq6uMRLQ



25.05.2020 23:08:35
⚡️(+26) — 2020 йил 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги беморларнинг 25 нафари Карантин марказида аниқланган — 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) келган. 2 нафари эса — Тошкент шаҳридан, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтирган.

🚚 1 нафари Тошкент вилоятида — Қозоғистондан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.

📈 Соғайганлар — 2607 (+42) нафар.

💉 Даволанмоқда — 595 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



25.05.2020 22:16:38
🇺🇸 Агар сиз ҳалигача коронавирус кексалар касаллиги, деб ўйласангиз, унда АҚШнинг Деневр шаҳридаги 4 ёшли болада касаллик қандай кечганини кўринг.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда ўлим кўрсаткичи "нол" бўлишига қарамай, COVID-19 бу ёш гуруҳида ҳам оғир даражада кечиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

🇺🇸 Если вы до сих пор думаете, что коронавирус, это болезнь стариков, то посмотрите, так протекала болезнь у четырехлетнего ребенка из города Денвер, США.

Несмотря на практически нулевую смертность детей и подростков до 18 лет, COVID-19 у этой возрастной группы, также может протекать в тяжелой форме.



25.05.2020 19:39:54
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга давлат бюджетидан ажратилган маблағлар.


#foydalimaslahat
25.05.2020 18:02:30
🌏Birdamlik va hamjihatlikda COVID-19’ni biz albatta yengamiz!

🇺🇿O’zbekistonda yashayotgan har bir yosh nafaqat hamyurtlari balki butun dunyo kelajagiga befarq emas. Har birimizda pandemiyadan xalos bo’lish uchun aynan qaysi jihatlarga e’tibor berish, qanday tizimlar yaratish bo’yicha o’z fikrlarimiz bor.

🇺🇳Birlashgan Millatlar Tashkilotining 75 yilligi munosabati bilan o’tkazilayotgan so’rovnomada ishtirok eting va BMT Bosh kotibiga global tendensiyalarni yengib oʼtishda o’z taklifingizni bering!

🔸So'rovnomada ishtirok etish uchun maxsus havola👉🏻https://un75.online/?lang=uzb

Yoshlar ittifoqi rasmiy sahifalari👇
Telegram | Facebook | Instagram
25.05.2020 17:47:41
Карантинда соғлом овқатланиш сирлари

ШИФОБАХШ ШАРБАТЛАР:

〰️〰️〰️〰️

🍇 УЗУМ ШАРБАТИ — камқонлик, ўпка касаликлари, қувват камлигини даволашда ва ўт қопидаги тошларни туширишда ёрдам беради.

🍏 ОЛМА ШАРБАТИ — таркибида суякларни мустаҳкамловчи моддалар мавжуд. Шунинг учун ҳам уни ёш болаларга кўпроқ бериш керак.

🥕 САБЗИ ШАРБАТИ — кўз нурини равшанлаштиради. Тери, нафас йўли ва овқат ҳазм қилиш тизимидаги шиллиқ пардаларни тозалайди. Аммо жигари хаста аёлларга меъёрдан ортиқ сабзи шарбатини ичиш тавсия этилмайди.

🍠 ЛАВЛАГИ ШАРБАТИ — ёшартирувчи хусусиятга эга. Ўсимталарнинг ривожланишини тўхтатиб қола олади. Лавлаги шарбати жудда тахир бўлгани учун уни карам, олма ёки сабзи шарбати билан аралаштириб истеьмол қилган маъқул.

🍋 ЛИМОН ШАРБАТИ — танадан заҳарларни чиқариб ташлайди, ғайратни оширади ва жигарни тозалайди.

🥬 КАРАМ ШАРБАТИ — аллергияга қарши восита. Апелсин ёки мандарин егандан сўнг пайдо бўладиган турли тошмаларни у тез йўқотади. Агар болага эрталаб оч қоринга бир ош қошиқ карам шарбати ичирсангиз, ҳар қандай диатезнинг тез орада йўқолишига гувоҳ бўласиз.

🍊 АПЕЛСИН ШАРБАТИ — «С» витамини етишмаганда, кўз хиралашганда, радиоактив нурланиш ошганда ичинг.

🥔 КАРТОШКА ШАРБАТИ — бош оғриғи, жиғилдон қайнашига шифо бўлади.


#foydalimaslahat
25.05.2020 17:22:45
Инфографика: Пандемияга қарши курашда "қатъийлик индекси"

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази пандемия даврида қўлланиладиган чеклов чораларининг қатъийлиги ва аҳоли ўртасида эпидемиянинг тарқалиши кўрсаткичлари ўртасидаги муносабатни ўрганиб чиқди.

________

Инфографика: Индекс строгости введенных карантинных мер в мире

Центр экономических исследований и реформ изучил зависимость между уровнем строгости применяемых ограничительных мер в период пандемии и показателями распространения эпидемии среди населения.

@cerruz
@reviewuz



25.05.2020 16:36:45
⚡️(+9) — 2020 йил 25 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3189 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги беморларнинг 2 нафари — Қорақалпоғистонда, 5 нафари — Тошкент вилоятида, 1 нафари — Тошкент шаҳрида аниқланди.

Уларнинг 6 нафари — халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 2 нафари — коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтирган. Қолган 1 нафари эса — Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.

📈 Соғайганлар — 2607 (+42) нафар.

💉 Даволанмоқда — 569 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



25.05.2020 15:51:56
#cпрашивали

❓Можно ли заразиться коронавирусом, если меня задел другой человек в магазине? Если я трогал поверхность, к которой прикасался заболевший? Если сидел на его месте?

🔹Да, возможно, если не будете соблюдать требования профилактики.

Важно не прикасаться грязными руками к лицу, тщательно мыть руки, хранить отдельно одежду, в которой вы выходили из дома.

〰️〰️〰️〰️

❓Можно ли не соблюдать дистанцию, если люди в масках?

🔹Соблюдение дистанции необходимо, даже если люди носят маски.

Вирус находится на коже инфицированного человека, его одежде, откуда попадает на контактные поверхности и в воздух.



25.05.2020 14:50:30
📕 Мактаб битирувчилари 15 июнга қадар чоп этилган аттестат (шаҳодатнома)ларнинг электрон шаклини (сканер) олади.

🥇🥈 Жами 6901 нафар ўқувчи олтин ва кумуш медал совриндорлигига даъвогар бўлмоқда. Улардан 4682 нафари олтин медал ва 2219 ўқувчи эса кумуш медал соҳиби бўлиши кутилмоқда.

📲 Online-maktab лойиҳаси давом эттирилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Батафсил 👉 https://t.me/aoka_uz/1916



25.05.2020 13:51:24
⚡️⚡️"Ипотека банк" ходимида коронавирус аниқланди

24 май куни Республика "Ипотека банк" бош бошқармаси ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган.

❗️Касалликка чалинган фуқаро яқин 20 кун ичида ўзи ва оила аъзолари меҳмонга бормаган, қўни-қўшниларникига ҳам чиқмаган. Унинг яшаш манзили бўйича мулоқотда бўлган барча оила аъзолари белгиланган тартибда карантинга олинди.

🏥 Бемор билан мулоқотда бўлган ҳамкасблари ҳам белгиланган тартибда 14 кунлик карантин назоратига олинган. Қолган ходимлар эса яшаш манзиллари бўйича тиббий назоратга олинди.

🧪 Барча мулоқотда бўлганлардан лаборатор таҳлил учун намуналар олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



25.05.2020 13:47:27
#cпрашивали

❓Правда ли что вирус умирает на жаре?

🔹Вирус полностью дезактивируется при температуре 70℃.

Низкий уровень влажности и солнечные лучи способствуют разрушению вируса.

〰️〰️〰️〰️

❓Может ли коронавирус передаваться по системе вентиляции в многоквартирном доме?

🔹Коронавирус, как и любые респираторные вирусы, никогда не будет жить ни в системе вентиляции, ни в кондиционерах.

〰️〰️〰️〰️

❓Можно ли заразиться коронавирусом через сигарету?

🔹Можно. Если взять сигарету "грязными" руками и начать курить, возможна контактная передача коронавируса.

〰️〰️〰️〰️

❓Как долго коронавирус находится в теле мертвого человека? Возможно ли заражение на похоронах?

🔹Вирус не исчезает одновременно со смертью больного от COVID-19.

В течение нескольких дней он, вероятно, может сохраняться в тканях трупа.

На похоронах следует соблюдать меры предосторожности и избегать прямых тактильных контактов с телом умершего.



25.05.2020 13:27:28
🦠 МАЪЛУМОТ

💰Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.



25.05.2020 12:06:13
📣 Бугун, 25 май куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтадиган брифинглар:

🕙 13:00 ➖Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси

Спикер:
Нурмат Отабеков — бош инспектор

🕙 14:00 ➖Халқ таълими вазирлиги

Спикер:
Эркин Муродов — бошқарма бошлиғи

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️〰️

📣 Брифинги, запланированные на сегодня, 25 мая, в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций:

🕙 13:00 ➖ Государственная инспекция санитарно-эпидемиологического надзора

Спикер:
Нурмат Атабеков — главный инспектор

🕙 14:00 ➖ Министерство народного образования

Спикер:
Эркин Муродов — начальник управления

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.



25.05.2020 11:17:18
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 435 614 (+11 035)
⚡️Соғайганлар ➖ 153 156 (+6 920)
⚡️Вафот этганлар ➖ 4 847 (+186)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 344 481 (+8 599)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 36 198 (+954)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 20 986 (+406)
4. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 8 531 (+209)
5. 🇲🇩 Молдова ➖ 7 093 (+99)
6. 🇦🇲 Арманистон ➖ 6 661 (+359)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖4 122 (+140)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 3 180 (+48)
9. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 2 929 (+191)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 1 433 (+30)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ.

⚡️Общее количество зараженных ➖ 435 614 (+11 035)
⚡️Выздоровевших ➖ 153 156 (+6 920)
⚡️Погибших ➖ 4 847 (+186)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 344 481 (+8 599)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 36 198 (+954)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 20 986 (+406)
4.🇰🇿 Казахстан ➖ 8 531 (+209)
5. 🇲🇩 Молдова ➖ 7 093 (+99)
6. 🇦🇲 Армения ➖ 6 661 (+359)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 4 122 (+140)
8. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 3 180 (+48)
9. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 2 929 (+191)
10.🇰🇬 Кыргызстан ➖ 1 433 (+30)

📎 Источник: Worldometers



25.05.2020 10:01:03
⚡️(+16) — 2020 йил 25 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3180 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги беморлар — 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида: 3 нафари хориждан келган халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчилари (улардан 2 нафари украиналик), 1 нафари чегара божхона пости ходими. 5 нафари эса Самарқанд вилоятида: 4 нафари беморлар билан мулоқот орқали юқтирган, 1 нафари эса аҳоли орасидан аниқланган. Яна 1 нафар Тошкент вилоятида чегара божхона пости ходимида аниқланган. Қолган 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилди.

📈 Соғайганлар — 2565 нафар.

💉 Даволанмоқда — 602 нафар.

❗️Аҳволи оғир — 3 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



24.05.2020 23:21:35
❗️Бугун аҳоли орасида вирус юқтирган 36 нафар бемор аниқланди

⚠️ Касаллиги тасдиқланган 49 нафар беморнинг 5 нафари хориждан келган, 8 нафари карантин муассасаларидан, 36 нафари эса аҳоли орасидан аниқланган.

Манба: @ssvmatbuotkotibi



24.05.2020 23:09:37
​​⚡️(+14) ~ 2020 йил 24 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3164 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари эса Карантин марказида (Қозон – Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан келган ва карантинга олинган) аниқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 2565 (+33) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, соғайганларнинг 13 нафари Тошкент шаҳридан, 12 нафари Самарқанд вилоятидан ҳамда яна 8 нафари Навоий вилоятидан.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 586 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.



24.05.2020 16:43:15
​🔺 Жорий йил 24 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3150 (+18) нафарни ташкил қилмоқда.

❗️Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари хориждан келган, яна 4 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилди. Касаллик қолган 9 ҳолатда, жумладан, 8 ҳолатда пойтахтимизда, 1 ҳолатда эса Наманган вилоятида аҳоли орасидан аниқланди.

✔️Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

✔️Айни пайтда юртимизда 2565 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда 572 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.