Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 158 sahifa

27.05.2020 19:30:06
🌐 Коронавирус пандемияси даврида дунё қандай ўзгарди

Манба: CNN

〰️〰️〰️〰️〰️

🌐 Как поменялся мир в период пандемии коронавируса

Источник: CNN



27.05.2020 19:01:00
#cўраган_эдингиз

❓Генлар вирусга таъсир қиладими? Ёки коронавирус инсон геномини ўзгартира оладими?

🔹 Инсоннинг генетик хусусиятлари тананинг кўплаб инфекцияларга, жумладан коронавирусга сезувчанлигини белгилаб беради.

Ушбу хусусиятлар вируснинг ҳужайра ичига кириб бориши ва организмда вирус кўпайишига таъсир қилади. Натижада вирусга нисбатан иммунитет ҳосил бўлиш эҳтимоли пайдо бўлади. Касалликнинг қай даражада оғир кечиши кўп жиҳатдан генетик хусусиятларга боғлиқ.

Коронавируснинг инсон генларига таъсири ҳақида ҳозирча кўп нарса маълум эмас.

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Эмлашлар натижасида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш мумкинми?

🔹Ушбу масала бўйича етарли маълумотлар мавжуд эмас. Сил касаллигига қарши қўлланиладиган БЦЖ вакцинаси иммунитет тизимини инфекцияларга, жумладан вирусли инфекцияларга қарши фаоллаштиради деган тадқиқотлар мавжуд. Бироқ, бу БЦЖ вакцинаси — инсонни инфекциядан ҳимоя қилади дегани эмас.

Эҳтимол, эмланган одамда жиддий инфекция хавфи ва оғир асораталар ривожланиши хавфи камроқ бўлар. Бироқ, кўплаб олимлар коронавирусни даволашда БЦЖ вакцинасининг ҳимоя эффекти назариясига қарши.



27.05.2020 18:32:21
▪️Ишчилар ҳимоя кийимларида Сан-Паулудаги (Бразилия) қабристонга коронавирус қурбонларини дафн этмоқда, 20 май 2020 йил.

📎 Коронавирусдан эҳтиёт бўлинг. Карантин қоидаларига амал қилишни унутманг.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

▪️Работники в защитной одежде хоронят жертв Covid-19 на кладбище в Сан-Паулу, Бразилия, 20 мая 2020.

📎 Остерегайтесь коронавируса. Не забывайте следовать правилам карантина.



27.05.2020 16:41:04
⚡️(+22) — 2020 йил 27 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3355 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги беморларнинг 5 нафари — Тошкент шаҳрида, 4 нафари — Тошкент вилоятида, 2 нафари — Карантин марказида, қолган 11 нафари ҳам — карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган. Ушбу касалланганларнинг 16 нафари — хориждан кириб келган.

🔎 Соғайганлар — 2659 (+23) нафар.



27.05.2020 16:33:36
⚡️Халқаро энергетика агентлиги ҳисоботига кўра, 2020 йилда энергетика соҳасига глобал инвестиция киритиш 400 миллиард АҚШ долларига қисқаради ва бу тарихдаги энг йирик пасайиш бўлади.

🛢Нефт-газ соҳасида ҳам инвестицияларнинг камаяди (32%). Истеъмолчиларнинг нефт харажатлари 2020 йилда қарийб 1 триллион долларга пасаяди. Электр энергияси соҳасидаги даромадлар 180 миллиард долларга камаяди. Буларнинг барчаси — тўловларни амалга оширмаслик кўпайгани билан боғлиқ.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️Согласно отчету Международного энергетического агентства мировые инвестиции в энергетику в 2020 году сократятся на 400 млрд.долл.США, что станет самым крупным снижением за всю историю.

🛢Значительное снижение инвестиций ожидается в нефтегазовом секторе — 32%. По оценкам, расходы потребителей на нефть упадут более чем на $1 трлн в 2020 году, тогда как поступления в электроэнергетическом секторе снизятся на $180 млрд, что во многом будет вызвано ростом неплатежей.



27.05.2020 15:15:38
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида ўтказилган брифингда айтилган муҳим маълумотлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:

❓Нега Тошкентда касалланганлар сони кўплигига қарамай, у сариқ ҳудуд деб эълон қилинган?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Коронавирусга чалинган "Ипотека банк" ходими касалликни қаерда юқтирган?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Вирус билан зарарланган беморларга тиббий хизмат кўрсатишда қатнашдим. Нега рағбатлантириш мукофоти тўланмади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Ўзбекистонда антитаначаларга оммавий тест қачон ўтказилади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Қатъий карантин пайти ҳар куни 5-10 нафар бемор аниқланарди, карантин юмшатилиши билан бу кўрсаткич бир неча баробар кўпайди. Нега?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Коронавирусга қарши вакцина қачон тайёр бўлади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

📹 Видео

📎 Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



27.05.2020 14:35:01
❓Тошкент шаҳри "қизил ҳудуд"га айланиши мумкинми?

➖ Ҳа, агар карантин чоралари юмшатилганини тўғри тушунмасдан, бепарволикка йўл қўйилса ва шу ҳудудда касалланиш кўпайса "қизил ҳудуд"га ўтказилиб, карантин чоралари кучайтирилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.



27.05.2020 13:31:20
Бугун, 27 май куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинг:

🕙 14:00 ➖ Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер:
Севара Убайдуллаева — штаб аъзоси

📲 Брифинг АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Трансляцияни UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинг, запланированный на сегодня, 27 мая, в штабе АИМК:

🕙 14:00 ➖ Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер:
Севара Убайдуллаева — член штаба

📲 Брифинг будет транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинг на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.



27.05.2020 12:51:41
☀️ Нью-Йорк шаҳридаги (АҚШ) дам олиш ҳудудида бир-биридан қарийб 2 метр (183 см) узоқликда чизиб-белгилаб чиқилган катта оқ доиралар ижтимоий масофани сақлаш учун хизмат қилади.

Манба: CNN

〰️〰️〰️〰️〰️

☀️ Большие белые круги, расположенные на расстоянии шести футов друг от друга, в зоне отдыха Нью-Йорка (США), служат для сохранения социальной дистанции.

Источник: CNN

@aoka_uz

27.05.2020 12:29:28
"Яшил", "қизил" ва "сариқ" ҳудудлар рўйхати янгиланди — Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари бўйича:

〰️〰️〰️〰️

🔴 "ҚИЗИЛ" ҳудудлар ➖ Бекобод, Янгийўл, Нурафшон шаҳарлари, Қибрай, Оққўрғон, Зангиота, Паркент, Тошкент, Юқоричирчиқ, Янгийўл туманлари.

🟡 "СAРИҚ" ҳудудлар ➖ Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ туманлари.

🟢 "ЯШИЛ" ҳудудлар ➖ Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари.

Манба



27.05.2020 11:56:59
📣 Вниманию предпринимателей, пострадавших от пандемии коронавируса!

В целях оказания финансовой поддержки предпринимателям и бизнесменам, пострадавшим от пандемии коронавируса в республике, возобновление их предпринимательской деятельности после карантинного режима, повышения занятости населения, 20 мая 2020 года Президентом страны выделено дополнительные средства в размере 100 миллионов долларов США следующим коммерческим банкам в рамках государственной программы «Каждая семья — предприниматель»:

💰АКБ «Агробанк» — в эквиваленте 40 млн. долларов США;
💰АК Народный банк — в эквиваленте 30 млн. долларов США;
💰АКБ «Микрокредитбанк» — в эквиваленте 30 млн. долларов США.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Если Ваша предпринимательская деятельность также пострадала в результате пандемии коронавируса, столкнулись с проблемами или бюрократическими барьерами в получении льготных кредитов либо субсидий в коммерческих банках:

☎️ Вы можете обратиться по телефону доверия 11-00 в Приёмную Премьер-министра в городе Ташкенте или в единый интерактивный портал business.gov.uz.



27.05.2020 11:48:42
📣 Коронавирус пандемияси даврида зарар кўраётган тадбиркорлар диққатига!

Тадбиркорлар ва ишбилармонларни молиявий қўллаб-қувватлаш, карантин режимидан сўнг уларнинг фаолиятини қайта тиклаш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йилнинг 20 май куни "Ҳар бир оила — тадбиркор" давлат дастури доирасида қўшимча равишда 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар қуйидаги тижорат банкларига ажаратилди:

💰"Агробанк" АТБга — 40 млн. АҚШ доллари эквивалентида;

💰АТ Халқ банкига — 30 млн. АҚШ доллари эквивалентида;

💰"Микрокредитбанк" АТБга — 30 млн. АҚШ доллари эквивалентида.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Агар Сиз ҳам коронавирус пандемияси натижасида тадбиркорлик фаолиятингизда молиявий зарар кўраётган бўлсангиз, тижорат банкларида имтиёзли кредит маблағларини олиш ёки субсидия ва ссудаларни олиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ишларида муаммоларга ёхуд бюрократик тўсиқларга учраётган бўлсангиз:

☎️ Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхонасининг 11-00 ишонч телефонига ёки business.gov.uz ягона интерактив порталига мурожаат қилишингиз мумкин.



27.05.2020 11:21:13
📊 Инфографика: Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти

Манба: @reviewuznews

〰️〰️〰️〰️

📊 Инфографика: Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане

Источник: @reviewuz



27.05.2020 10:59:24
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 458 131 (+10 986)
⚡️Соғайганлар ➖ 173 394 (+13 693)
⚡️Вафот этганлар ➖ 5 183 (+214)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 362 342 (+8 915)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 38 059 (+915)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 21 584 (+339)
4. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 8 969 (+0)
5. 🇲🇩 Молдова ➖ 7 305(+158)
6. 🇦🇲 Арманистон ➖7 402 (+289)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 4 403 (+132)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 3 333 (+72)
9. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 3 266 (+166)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 1 468 (+0)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 458 131 (+10 986)
⚡️Выздоровевших ➖ 173 394 (+13 693)
⚡️Погибших ➖ 5 183 (+214)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 362 342 (+8 915)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 38 059 (+915)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 21 584 (+339)
4. 🇰🇿 Казахстан ➖ 8 969 (+0)
5. 🇲🇩 Молдова ➖ 7 305(+158)
6. 🇦🇲 Армения ➖7 402 (+289)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 4 403 (+132)
8. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 3 333 (+72)
9. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 3 266 (+166)
10. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 1 468 (+0)

📎 Источник: Worldometers



27.05.2020 10:00:42
⚡️(+43) — 2020 йил 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги беморларнинг 31 нафари — Навоий вилоятидан, 6 нафари — Тошкент вилоятидан, 4 нафари — Тошкент шаҳридан ҳамда 2 нафари — Наманган вилоятидан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

💉 Даволанмоқда — 638 нафар.

🦠 Аҳволи оғир — 4 нафар.



27.05.2020 09:22:47
С важной информацией, представленной на брифинге с участием Главного государственного санитарного инспектора Нурмата Отабекова в штабе АИМК, вы можете ознакомиться по нижеследующим ссылкам.

❓Почему в зарубежных странах от коронавируса чаще умирают пожилые люди, а у нас зафиксированы смертельные случаи и среди молодых?

👉 ОТВЕТ: здесь
➖➖➖➖

❓Может ли человек оставаться носителем вируса даже после выздоровления?

👉 ОТВЕТ: здесь
➖➖➖➖

❓Сколько времени в среднем лечатся пациенты, у которых подтвержден коронавирус?

👉 ОТВЕТ: здесь
➖➖➖➖

❓Почему наших граждан беспрерывно привозят из-за рубежа? Как в таком случае можно остановить распространение болезни?

👉 ОТВЕТ: здесь
➖➖➖➖

❓Когда в Узбекистане начнут проверять на наличие коронавирусной инфекции экспресс методом?

👉 ОТВЕТ: здесь
➖➖➖➖

📹 Видео

📎 Напоминаем, что ежедневные брифинги на основе вопросов населения освещаются онлайн на официальной странице телеграммы Агентства информации и массовых коммуникаций — @aoka_uz.



26.05.2020 23:17:53
⚡️(+9) — 2020 йил 26 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3290 нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари — Карантин марказида, қолган 6 нафари — Самарқанд вилоятида карантинга олинган фуқаролар ичида аниқланган.

🔎 Соғайганлар — 2636 (+29).

💉 Даволанмоқда — 640 нафар.



26.05.2020 23:03:27
❗️Коронавирусга чалинган самарқандлик 63 ёшли эркак вафот этди

Пахтачи туманида яшовчи бемор 19 май куни вилоят оғир аҳволда ётқизилган. Таҳлиллар натижасида унда “Covid-19” инфекцияси тасдиқланган.

📝 Бемор 3 йилдан буён I-гуруҳ ногирони бўлиб, сурункали буйрак етишмовчилиги ва анемия оғир даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган. 2017 йилдан буён доимий гемодиализ муолажасини олиб келган.

▪️25 май куни беморнинг аҳволи ёмонлашган, бурундан ва ички қон кетиш белгилари пайдо бўлган ва реанимация бўлимига олинган.

Кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.



26.05.2020 22:01:51
Президент: «Қайси ҳудуд карантинга жиддий эътибор бермаса, ўша туман, шаҳар ёки вилоятни ҳам ёпиб қўйишга мажбур бўламиз»

"Мутасаддилар жиловни қўйиб юборди", деди Шавкат Мирзиёев Навоий, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва пойтахтда аҳоли орасида касалланганлар кўпаяётганини назарда тутган ҳолда.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
26.05.2020 21:27:00
🔎 Карантин кузатувида бўлган фуқаролар тўғрисида маълумот

〰️〰️〰️〰️

💰 Айни пайтда давлат бюджетидан стационар шароитда тиббий кузатувда бўлган ҳар бир фуқаронинг бир куни учун — ўртача 153 минг 700 сўм сарфланмоқда.