ЗУДМУРОД МАСЖИДИ

ЗУДМУРОД МАСЖИДИ — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (19а.). Хўжа Зудмурод қабристонида, 3 томони айвонли хонақоҳ ва минорадан иборат. Учала томоннинг ҳар бирида 2 тадан эшик бор. Ана шу 6 эшикдан ай-вонлар орқали хонақоҳга кирилади. Хонақоҳ 4 (ёғоч) устунли. Ғарбий девор ўртасида мехроб бор. Айвоннинг шарқ ва жан. қисмида устунлар бир қаторли, шим. да икки қаторли қилиб жойлашган. Уларнинг турли даврларда қурилганлиги безагида ҳам кўзга ташланади. Шим. айвонда Хушкомилбой маблағига қурилгани (1896) ҳақида маълумот сақланган. 3. м. қурилишида усталардан: нажжор (Мухтор ва Абдурауф), наққош (Маҳмуд, Наим, Шариф), гилкор (Саъдулла ва Камол) лар қатнашган.