ЗАБОЙ

ЗАБОЙ (рус.) — фойдали қазилма бойликлари ва қопловчи жинслар қазиб олинадиган иш жойи; кон иншоотлари (шурф, штольня ва бурги коваги)нинг энг пастки юзаси, мас, бурғи ковагининг туби. Кон ишлари натижасида 3. сурилиши мумкин. Ишлар олиб борилаётган 3. ишлаб турган ва, аксинча, ишлар тўхтатилган 3. ишламаётган 3. дейилади. Шахта ва конларда 3. горизонтал (ётиқ), вертикал (тик) ва қия, очиқ конларда 3. ёнлама ва фронтал (олд тарафда) бўлади. Забойнинг майдони фойдаланиш мақсадига қараб 5 см2 дан бир неча 100 м2 гача боради. Забой даги ишлар тайёрлаш ва тозалаш ишларига бўлинади. Тайёрл аш ишларида ҳамма кон иншоотлари фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун маълум тизим асосида тайёрланади. Тайёрлаш ишлари фойдали казилмаларнинг жойлашиш қонуниятлари, қалинлиги ва б. физик хоссаларини аниқлашга ёрдам беради. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ўтка-зиладиган барча ишлар йигиндиси тозалаш ишларига киради; 2) қудуклар бургилашда бургилаш асбоблари билан ковлаб боришда қудуқнинг ўйиладиган ён сирти.