ЗУБР

ЗУБР (Bison bonasus) — қувушшохлиларга мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Танасининг уз. 3,5 м гача, бўйнининг яғринидан баландлиги 1,9 м гача, вазни 900 кг гача. Танаси йўғон, боши катта, кўзи косасидан чиққан, елкасида қалин, жингалак ёли бор. Мўйнаси қорамтир. Иягида соқоли, бошида кокили, бўйнида шокиласи, думининг учида бир тутам попуги бор. Жуни қалин, танасининг олдинги қисмида узун, кейинги қисмида калта. 2 кенжа тури: текислик зубри (В. b. bonasus) ва Кавказ зубри (В. b. Caucasus) тарқалган. Қадимда 3. Европа ўрмонлари, Кавказ ва Россиянинг Европа қисмида тарқалган. Авг. — сент. да урчийди. Подасида 1 эркаги ва 2—6 урғочиси бўлади. Бўғозлик даври 9 ой. Битта бола туғади, бир йилгача эмизади. 2—3 ёшда жинсий етилади. 3. 30—40 йил яшайди. 20-а. нинг 20-й. ларига келиб дунё бўйи-ча ҳаммаси бўлиб 48 та 3. қўрикхоналарда сақланиб қолган. Муҳофаза чоралари кўрилиши туфайли сони ҳозир бирмунча кўпайган (қ. Белая Везия пушчаси).