ЗОМИН ТУМАНИ — Жиззах вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган (1962 й. 24 дек. да Жиззах тумани билан бирлаштирилган, 1964 й. 31 дек. да қайта тузилган). Шим. да вилоятнинг Зарбдор тумани, ғарбда Бахмал ва Жиззах туманлари, шарқда, шим.-шарқда Янгиобод тумани, жан.-шарқда Тожикстон Республикаси билан чегарадош. Майд. 2,87 минг км2. Аҳолиси 120 минг киши (2001). 3. т. да 2 шаҳарча (Даштобод, Зомин) ва 11 қишлоқ фу-қаролари йиғини (Бешкуби, Гулшан, Дуоба, Навоий, Обиҳаёт, Тинчлик, Тошкесган, Чорвадор, Ширин, Янги-ҳаёт, Ғаллакор) бор. Маркази — Зомин шаҳарчаси.
Табиати. 3. т. нинг шим., марказий ва шарқий қисми пасттекислик, жан.-ғарби қир, адир ва тоғлардан иборат. Ер юзаси шим. дан жан. га томон кўта-рилиб боради. Икдими кескин конти-нентал, ёзи иссиқ, қуруқ, қиши бир оз совуқ. Янв. нинг ўртача т-раси — 1,5°, июлники 32°. Йиллик ёғин 350—360 мм. Вегетация даври 240 кун. Адир қисми қумтош, қум, мергель, лёсслардан тузилган, усти чақиртошлар билан қопланган. Жарлар ва езда қуриб қоладиган сойлар бор. Баҳорда сойлар тўлиб оқади. Шим. ва марказий адирларнинг тупроги лёсс устида ҳосил бўлган бўз, оч бўз, типик бўз тупроклардан, жан. қисмидаги адирлар гипсли оч бўз тупроклардан таркиб топган. Текисликларда бўз, қўнғир тупроқ. Туман ҳудудидаги Зо-минсой дарёси, Аччисой, Пешағарсой, Уволсой, Туркман, Жалоир, Хўжамушкентсойдан суғоришда фойдаланилади. Экин экилмайдиган ерларда шўра, шувоқ, янтоқ, коврак, оққурай ва б. ўсади. Жан. тоғли қисми (Туркистон тоғи)да қалин арчазорлар, табиий ўрмонлар бор. 3. т. да Зомин тоғ-ўрмон давлат қўриқхонаси, Зомин халқ боғи жойлашган. Ёввойи ҳайвонлардан айиқ, бури, силовсин, чиябўри, тулки, кийик, архар, қушлардан бургут, лочин, қирғовул, каклик, ўрдак яшайди. Сув ҳавзаларида балиқ тури кўп.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар. Шунингдек, қирғиз, рус, татар, тожик ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га 42 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 23 минг киши.
Хўжалиги. Қ. х. да ғаллачилик ва чорвачилик асосий ўринни эгаллайди. Туманда ширкат, фермер, жамоа хўжаликлари, 2 ўрмон хўжалиги мавжуд. 197 минг га ерда деҳқончилик қилинади. Ғалла, полиз, сабзавот, ем-хашак экинлари, картошка етиштирилади. Пичанзорлар, яйловлар, токзорлар ва кўчатзорлар бор. Қорамол, қўй-эчки (шу жумладан қоракўл қўйлари), от, парранда боқилади. 40 дан зиёд хусу-сий, 14 кичик корхона, 40 дан ортиқ тижорат дўконлари фаолият кўрсатади. 70 дан ортиқ умумий таълим мактаби бўлиб 30 мингга яқин ўқувчи таълим олмоқца. Лицей, гимназия бор. 11 клуб, 34 кутубхона, 385 ўринли 3 ши-фохона, 8 қишлоқ даволаш амбулато-рияси, 6 қишлоқ врачлик пункти, 5 до-рихона, 94 маиший хизмат кўрсатиш шо-хобчаси, ўлкашунослик музейи ишлаб ту-рибди. Туман ҳудудидан қад. Буюк ипак йўли ўтган. Уструшо-на, Зомин, Пешағар каби тарихий жойлар, кўҳна қалъа қолдиқлари, қад. қабристонлар сакланган. 1932 й. дан «Шарқтонги» газ. чиқади (адади 2000). Туман ҳудудидан Тошкент — Самарқанд т. й. ўтган. Зомин — Тошкент, Зомин—Жиззах, Зомин — Гулистон каби йўналишларда автобус ва такси қатнови йўлга қўйилган.