ЗОМБА

ЗОМБА — Малавидаги шаҳар. Мамла-катнинг жан. да, Зомба тоғининг ўрмонли ён бағрида, 900 м баландликда жойлашган. Аҳолиси шаҳар атрофи билан бирга 65,9 минг киши (1998). Зомбага 1886 й. да асос солинган. 1891 — 1964 й. ларда Британиянинг Ньясаленд протектората (1953—63 й. ларда Родезия ва Ньясаленд Федерацияси)нинг маъмурий маркази. 1964—74 й. ларда мустақил Малави давлатининг пойтахти. Ун-т бор. Ёзги курорт. Шаҳар атрофида тамаки плантациялари бор.