ЗОҲИДОВ Ҳаким Зоҳидович

ЗОҲИДОВ Ҳаким Зоҳидович (1912.18.9 — Тошкент — 1978.7.10) — анатом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973), тиббиёт фанлари д-ри (1959), проф. (1961), СамТИ ни тугатган (1935). СамТИ (1942—45), ТошТИ (1945—47) ректори, Ўзбекистон Соғ-лиқни сақлаш вазири (1947—51). ТошТИ анатомия кафедраси мудири (1956 — 61), проф. 1972 й. дан Урта Осиё Тиббиёт педиатрия интида нормал анатомия кафедраси мудири. Марказий нерв системасининг айрим соҳалари-ни, одамнинг ёшига хос тузилишини ўрганган. Лотинча-ўзбекча-русча нормал анатомия луғати (Т., 1964; А. А. Асқаров билан биргаликда); Русча-ўзбекчалотинча нормал анатомия луғатини (Т., 1971; А. А. Асқаров билан биргаликда) тузган. Газ. ва жур. ларда очерк, ҳикоя, фельетон, шеърлари билан қатнашган.