ЗОҲИДОН

ЗОҲИДОН — Эроннинг жан.шарқидаги шаҳар. Сейистон ва Балужистон остонининг маъмурий маркази. Аҳоли-си қарийб 420 минг киши (1997). Т. й. орқали Покистоннинг т. й. тармокларига туташган. Зоҳидондан Машҳад ва Кер-мон ш. лари орқали Теҳронга ва Ҳўр-муз қўлтиғидаги Бандар-Аббос портига автомобиль йўли ўтган. Аэропорт бор. Тўқимачилик, озиқ-овқат саноати кор-хоналари мавжуд. Бодом ва қуритилган мевалар билан савдо қилинади. Ўсимлик мойи ишлаб чиқарилади. Гилам тўқилади.