ЗОБУЛИСТОН — ўрта асрларда Афғонистоннинг жан. кисми билан Балужистоннинг шим. қисмидан иборат ҳудуд номи. Кобулистон, Хуросон, Сейистон, Макрон ва Синд билан чегарадош булган. 3. тоғли, оқар сувлари кўп бир баҳаво ер бўлиб, аҳолиси шижоаткорлиги билан донг чиқарганди. Ўша кезларда Ғазна, Майманд ва Калот унинг маъмурий марказларидан булган. «Шоҳнома» да жуда куп тилга олинган 3. номи ҳоз. кунда истеъмолдан чиққан булиб, унинг ҳудуди Афғонистон б-н Балужистонга қўшиб юборилган.