ЗИЁРАТ

ЗИЁРАТ — муқаддас жойларгл, мозор ва қабристонларга бориб муайян расмрусумларни бажариб келиш. Ислом дини ақидасига кўра, азизавлиёларнинг макбараларига 3. учун борганда уларнинг руҳларидан мадад сўрашлик, ҳожатлар раво қилиниши, дардларга шифо берилиши, фарзанд ато этилиши каби илтижолар ножоиздир. Чунки бу каби амалларни рўёбга чиқариш фақат Аллоҳнинг ихтиёридадир. 3. қилинувчилар пайғамбар бўладими, авлиё ёки тариқат шайхи бўладими, улардан нажот сўраш ўрнига ҳакларига дуойи хайр қилиш, садақаэҳсон савобларини уларнинг руҳларига ҳадя этиш ўринлидир. Исломда шахсга сиғиниш ширк саналади. Муҳаммад (сав) ўзларининг бир ҳадиси шарифларида айтганлар: «Қабристонларни зиёрат қилиб турингизлар, зеро у охиратни эслатади». Охиратни эслаш эса кишини ёвузликдан узоқлаштириб, эзгуликка яқинлаштиради.