ЗИЁ КЎКАЛП, Гўкалп (тахаллуси; асл исмшарифи Меҳмед Зиё Тавфиқ Афанди ўғли) (1876, Диёрбакр — 1924, Истанбул) — файласуф ва социолог. Туркия Республикасида миллий мафкура ва социология фанига асос солган. Ёшлигидан бошлаб Туркияда султонлик тузумига қарши курашди. «Ёш қаламлар» жур. ини нашр қилдирди (1908 и. дан). 3. К. барча туркий халкларни туркчилик асосида бирлаштириш тарафдори, туркий дунё бирлиги ғояларини назарий жиҳатдан ишлаб чиқди. Бунинг учун Усмонлилар султонлиги томонидан таъқиб ва қувғинга учради, сургун қилинди ва қамоққа ташланди (1918). Кейинчалик Мустафо Камол Отатурк томонидан Туркия Республикасининг масъул лавозимларига тайинланди. Ёш Туркиянинг миллий мафкурасини ишлаб чикди. Туркияда 9 жилдлик куллиёти чоп қилинди (1952—82). 3. К. нинг тарихга оид асарларида Туркия ва туркий халкларнинг демократик ва миллий мустақиллик, тараққиёт йўлига ўтишининг тарихий, сиёсий тафсилотлари, назарий муаммолари, тажрибаси ва энг муҳими, туркий тамаддуннинг келгуси тараққиёт йўллари баён этилган.
Ад.: Зоҳидий А., Умумбашарий туркий цивилизация: муаммолар ва ечимлар, Т., 1994; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб (Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида), Т., 2000.