ЗИНЖАНТРОП

ЗИНЖАНТРОП (Зинж Шарқий Африканинг қад. арабча номи ва юн. anthropus — одам) — австралопитекларга мансуб қад. қазилма одамсимон маймун. 3. бош скелетини илк бор археолог Луис Лики 1959 й. Олдовай дараси (Танзания) дан топган. Лики унинг энса қисми ва кесмаси тузилишига кўра дастлаб Homo уруғига киритган ва экспедиция учун маблағ ажратган Бойси шарафига Бойси зинжантроп деб атаган. Лекин Зинжантропнинг морфологик тузилиши унинг ҳатто тош қурол ҳам ясаши мумкин эмаслигини кўрсатди, шунинг учун уни Бойси жан. одами (Zinjanthropus boisei) деб номлаган. Зинжантропнинг бош скелети бўйлаб пуштача ўтган, кичик озиқ тишлари йирик озиқ тишларига бир оз ўхшаш, курак ва қозиқ тишлари нисбатан майда бўлган. Дағал ўсимлик билан озикланган. 3. бундан 2 млн. йил илгари яшаган деб тахмин қилинади.