ЗИЖЛАР

ЗИЖЛАР (форс. — бўйра) — қад. астрономик жадваллар. Ўрта асрларда барча астрономик расадхоналар ўз олдига Қуёш, Ой ва оддий кўз билан кўринадиган сайёраларнинг юлдузлар орасидаги ҳаракатларини кузатиш, кузатиш маълумотлари асосида астрономик доимийларнинг қийматларини ҳисоблаб топиш; Ой ва Қуёш тақвимларига тегишли маълумотларнинг жадвалларини тузиш; шунингдек, юлдузларнинг координаталари, йирик аҳоли пунктлари ва шаҳарларнинг географик координаталарини аниклаб, уларни жадвалларда акс эттириш каби вазифаларни қўярди. Расадхоналар фаолиятининг катта қисми олинган кузатиш маълумотлари асосида жадваллар тузишни тақозо қиларди. Бундай кўп жадвалларни ўз ичига олган астрономик асарлар, одатда, «зиж» деб юритилар эди. Жадвалларнинг тик (вертикал) ва ётиқ (горизонтал) чизиқлари (сонлари билан бирга) бўйрани эслатгани учун ҳам мазкур рисолалар шундай ном б-н аталган, деб тахмин қилинади. 3. ёйларнинг синуслари, яъни ватарлари жадвалларини, тригонометрик функциялар жадвалларини ҳам ўз ичига олган. Форс олимлари қўлёзмаларида «зиж» атамаси 7а. дан бошлаб, араб халифалигида астрономияга оид машҳур 3. 9а. дан бошлаб учрайди. 9а. ўрталарида Клавдий Птолемей (2а.) нинг «Альмагест» («ал-Мажистий») астрономик асари араб тилига ўгирилган.

Умуман, 8, 9асрларда карийб 100 га яқин 3. тузилганлиги маълум. Улардан 20 га яқини муаллифларнинг бевосита астрономик кузатишлари асосида тузилган бўлиб, кўпчилиги Ўрта Осиёда, аниқроғи, Мовароуннаҳрда ёки Мовароуннаҳр олимлари иштирокида тузилган. Кўп 3. уларни тузувчи олимларга ҳомийлик қилган давлат арбобларига бағишланган.

Шарқда энг машҳур 3. қуйидагилардир: Муҳаммад ибн Мусо алХоразмий (тахм. 780—850) ва Аббос ибн Сайд ал-Жавҳарий (9а.) томонидан тузилган ва аббосийлар халифаси Маъмун арРашидга (813—883) бағишланган «Зижи алМаъмуний», Собийлар тоифасидан чиққан Муҳаммад алБаттоний (850 — 929) томонидан тузилган «Зижи асСобий», марвлик Аҳмад ибн Абдуллоқ Ҳабаш алҲосиб (9а.) томонидан тузилган «Зижи алҲабаший», Умар Хайём (1048—1131) томонидан тузилган ва салжуқ султони Маликшоҳ ибн Али Арслонга (1072—1092) бағишланган «Зижи Маликшоҳий», марвлик Абулфатҳ Абдурраҳмон алҲазиний (12а.) томонидан тузилган «Зижи алҲазиний», Абу Райҳон Берунийнинт Ғазна султони Маъсуд Ғазнавийга бағишланган «Қонуни Маъсудий»си, озарбайжон астрономи Насриддин Тусий (1201 — 1274) раҳбарлигида тузилиб, мўғул хони Халокуга бағишланган «Зижи Илхоний», Ғиёсиддин Жамшид алКоший (тахминан 14—15 а. лар) томонидан тузилиб, Улуғбекка бағишланган «Зижи Хоқоний», Улуғбек ва унинг шогирдлари томонидан тузилган «Зижи Кўрагонийь («Зижи Улуғбек») ва б. Дастлабки Зижларнинг аниқлиги Птолемей жадвалининг аниқлигидек бўлган, бироқ кейинги Зижларда анча юқори аниқликка эришилган. Чунончи, алХоразмий зижида олтмишлик саноқ системасида синуслар жадвали Г оралиқда уч хона аниқликда ва котангенслар жадвали бир хона аниқликда берилган. Ҳабаш алҲосибнинг зижида синус, синусверзус, тангенс, котангенс ва косеканслар жадвали Г оралиқда уч хона аниқлик билан берилган. Берунийнинг «Қонуни Маъсудий» асарида синуслар жадвали 15’ оралиқ б-н, тангенслар жадвали Г оралиқ билан берилган. Беруний, хусусан, sin Г ни 10 8 гача аниқлик б-н ҳисоблаган. Энг аниқ зижлардан бири Улугбекнинг «Зижи Кўрагоний»си бўлиб, унда 1018 та юлдузнинг эклиптик координаталар системасидаги ҳолати кўрсатилган ва синуслар жадвали Г оралиқ б-н, тангенслар жадвали 45° гача Г аниклик б-н, 46° дан 90° гача 5’ аниклик б-н берилган. Улуғбек зижи буйича тригонометрик функциялар қийматларини қарийб 10~10 гача аниклик билан ҳисоблаш мумкин. Шарқ мамлакатларида тузилган 3. Ғарбий Европада тригонометрия ва астрономиянинг ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Хусусан, алХоразмий, алБаттоний, алҲазиний, Беруний, Насриддин Тусий ва Улуғбек жадваллари II — 17аср Ғарбий Европа олимларига маълум бўлиб, ғарб тилларига таржима қилинган ва Европада фан ва маданиятнинг ривожланишида муҳим ўрин тутган.

Ад.: Юшкевич А. П., История математики в средние века, М., 1961; Кары Ниязов Т. Н., Астрономическая школа Улугбека, Избр. труды т. 6, Т., 1967; М а медбе или Г. Д., Основатель Марагинской обсерватории Мухаммед Насирэддин Туей, Баку, 1961; Гевелий Ян., Атлас звёздного неба, Т., 1968.

Абдумажид Раҳимов, Маматмусо Мамадазимов.