ЗИГОТА

ЗИГОТА (юн. zigotos — биргаликда қўшилган) — ҳар хил жинсли гаметаларнинг қўшилиши натижасида ҳосил бўлган ҳужайра; уруғланган тухум. «3.» тушунчасини фанга немис ботаниги Э. Страсбургер (1844—1912) киритган. 3. нинг вужудга келиши қўш уруғланиш б-н боғлиқ. Ўсимликларда чанг найи орқали муртак халтасига кирган икки сперманинг бири тухумҳужайрани, иккинчиси эса муртак халтасининг марказий ҳужайрасини уруғлантиради. 3. дан кейинчалик муртак, уруғланган марказий хужайрадан эса эндосперм ривожланади. Гаплоид икки ҳужайра қўшилганида 3. да ўша тур учун хос бўлган хромосомаларнинг диплоид тўплами (2 я) (бири оналик, бири оталик хромосомалари тўплами) пайдо бўлади. Айрим ўсимликлар (мас, баъзи сув ўтлари ва замбуруғлар) ва ҳайвонларда (мас, колонияли бир ҳужайралилар, бўшли_қичлилар) 3. қалин пўст билан ўралиб ноқулай шароитни ўтказади. 3. орқали авлодлар ўртасидаги боғланиш таъминланади.