ЗИҒИРАК

ЗИҒИРАК (Salvia deserta) — ялпиздошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Бўйи 60—80 см. Барги наштарсимон. Гули қисқа бандчаларда 2—3 тадан жойлашган. Гултожбарглари бинафша рангли, уз. 11—12 мм. Меваси юмалоқучбурчак, қора. Май—авг. да гуллаб, июнь—сент. да уруғлайди. Тошкент, Фарғона, Сурхондарё вилоятларининг боғларида, тоғ ён бағирларида, воҳаларида кўп тарқалган. Юқори сифатли қимматбаҳо эфир мойи олиш учун экилади.