ЗИДДИЯТСИЗЛИК

ЗИДДИЯТСИЗЛИК — тафаккур, му ҳокама, исбот ва назарияда мантиқий қарама-қаршилик бўлмаслиги. 3. нингмоҳиятини тафаккур қонуни очиб беради. Мисол: «Чирчиқ — даре» ва «Чирчиқ — даре эмас». Бу зид фикрларнинг ҳар иккаласи ҳам бир вақтда тўғри бўлиши мумкин эмас. Биринчи фикрнинг тўғрилиги аён. Бунинг исботи уз навбатида иккинчисининг хатолигига далилдир. 3. нинг бузилиши мантиқий зиддиятга олиб келади. Мантиқий зиддият муқокама, исбот, назариянинг асосига путур етказади. Мантиқий зиддиятни диалектик зиддиятдан фарқ қилиши лозим (яна қ. Зиддият).