ЗЕЯ

ЗЕЯ — РФ Амур вилоятидаги дарё, Амур дарёсининг чап ирмоғи. Уз. 1242 км, ҳавзасининг майд. 233 минг км2. Становой тизмасининг жан. ён бағирларидан бошланади. Ўртача сув сарфи 1910 м3/ сек. Ўнгдан Брянта, Гилюй, Уркан, чапдан Деп, Селемжа, Томь каби ирмоқлар қуйилади. Кўпроқ ёмғирдан сув олади. Нояб. бошларида музлаб май бошларида муздан бўшайди. Суви кескин кўпайганда тошади. Зея ГЭС дан қуйироқда ва сув омборида кема қатнайди. 3. бўйида Благовешченск, Зея, Свободний ш. лари бор.