ЗЕНОН

ЗЕНОН (Zenon) Китионлик (мил. ав. тахм. 336—264) — юнон файласуфи, стоицизм фалсафий мактабининг асосчиси. Кипр о. даги Китион ш. да савдогар оиласида туғилган. У фалсафани 3 қисмга — мантиқ, этика ва физикага бўлган. У Гераклит изидан бориб, борлиқнинг асосида олов ётади; барча нарсалар оловдан пайдо бўлган, асрлар ўтгач, яна оловга айланади, оловнинг қуюқлашуви ва сийраклашувидан ҳаво, сув ва тупроқ пайдо бўлади, деб ҳисоблаган. 3. фикрича, жамиятдаги иллатларнинг боиси фақат билимлар етарли эмаслигидир. Жамият тўғрисидаги таълимотида 3. космополитик карашларни ривожлантирди, борабора жаҳон давлати қарор топади, барчанинг фароғати айрим шахслар фароғатидан юқори туради, деб ҳисоблади. Унингча, ҳамма халклар учун умумий бўлган ва бутун дунёни қамровчи қонун давлатга ҳам тааллуқди бўлади. 3. ғоялари психология ва этиканинг ривожланишига муайян таъсир кўрсатган. Унинг асарларидан айрим парчалар етиб келган.