ЗЕНОН

ЗЕНОН (Zenon Eleates) Элеялик (мил. ав. тахм. 490—430, Элея, Жан. Италия) — юнон файласуфи. Элея мактаби намояндаси. Пармениднинг ўзгармас, бўлинмас борлиқ \ақидаги таълимотини ривожлантирди, ўзининг45 парадокси (апория) ни олға сурди. Ҳаракатнинг мумкин эмаслиги, нарсаларнинг кўплиги ва ш. к. ни асосламоқчи бўлди. Аристотель 3. ни диалектика асосчиси деб ҳисоблади. 3. фикрича, ҳақиқатга баҳс юритиш ёки қарамақарши фикрларни талқин этиш орқали эришилади (у ўз таълимотини суҳбат шаклида ифода этган). У «Ахиллес», «Ўқ» каби парадокслари б-н машҳур бўлган.