ЗЕЛЁНАГУРА

ЗЕЛЁНАГУРА — Польшанинг ғарбидаги шаҳар. ЗелёнаГура воеводасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 118,2 минг киши (1999). Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик (тепловоз, вагон, электротехника ускуналари, тўқимачилик машиналари, пўлат конструкциялар), тўқимачилик, фармацевтика, озиқовқат, мебель ва б. корхоналари бор. Шаҳарга 13а. асос солинган. 15 — 17а. ларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган. Замонавий қўшиқлар фестиваллари ўтказилади.