ЗЕЕМАН (Zeeman) Питер (1865.25.5, Зоннемайре — 1943.9.10, Амстердам) — нидерланд физиги. Илмий ишлари оптика, магнитооптика, атом спектроскопиясига оид. Магнит майдон таъсирида спектрал чизикларнинг ажралиш ҳодисасини очди (қ. Зееман эффекты). Бу кашфиёти электрон назариясини асослаш ва ривожлантиришда муҳим роль ўйнади. Магнетизм ҳодисасининг радиацияга таъсирини ўрганди. Нобель мукофоти лауреати (X. А. Лоренц билан ҳамкорликда, 1902).