ЗАЙТУН

ЗАЙТУН (Olea) — зайтундошлар оиласига мансуб ўсимлик туркуми. 600 га яқин тури маълум. Факат бир тури — Европа зайтуни (О. europaea, 3. дарахти) хўжалик аҳамиятига эга. Европа, Осиё, Америка, Африкада экилади. 3. етиштирадиган асосий мамлакатлар Яқин Шарқ ва Ўрта денгиз мамлакатлари — Испания (2 млн. га дан ортиқ), Италия (1,5 млн. га), Греция (500 минг га) ва Португалиядир. Озарбайжон, Грузия, Қрим, Туркманистон, Россиянинг Краснодар ўлкасида хам зайтунзорлар бор. Экиладиган 3. дарахти бал. (4—12 м), шохшаббаси тарвақайлаган. Барглари майда, учли ёки тўмтоқ, тўқ яшил, ялтироқ, пояда қарамақарши жойлашган. Гуллари икки жинсли, оқиш, шингил ёки рўваксимон, 3—5 мм, хушбўй ҳидли. Меваси — резавор, данакли, туей қора, тўқ бинафша. Меваси этида 80% гача, мағзида 30% гача мой, оксил, витамин С ва каротин бор. Курғоқчиликка чидамли, 13—18° совуққа бардош беради. 300—400 (1000 гача) йил яшайди. Ҳар тупидан 20—40 кг ҳосил олинади. Унумдор, қумоқ ва кумлоқ, оҳакли тупроқларда яхши ўсади. Данагидан етиштирилган кўчати 10 — 12й., қаламчасидан 4—5й. ҳосилга киради. 3. данаги, илдиз бачкиси, қаламчасидан кўпайтирилади, асосан пайванд қилинган 2—3 йиллик кўчати 10×10 м, 10×8 м (бута шаклида ўстирилганда 6×6 м) қилиб баҳорда экилади. Агротехникаси бошқа субтропик мева дарахтларникига ўхшаш.

Зайтун: 1 — етилган мевали шохи; 2 — ғўра меваси. Меваси маринадланади, ғўраси ва пишган меваси консерва қилинади. Зайтуннинг пишган меваси этида (25—80%) қуримайдиган мой бор. 3., асосан, мойи учун етиштирилади. Мевасини совуқлайин пресслаб олинадиган биринчи фракция 3. мойи озиқовқат учун, шунингдек, консерва саноати ва тиббиётда ишлатилади. Турпи ва данагини қиздириб пресслаб олинадиган иккинчи фракция 3. мойи техникада ва совун пиширишда қўлланилади. Кунжараси чорва учун ем, ёғочидан қимматбаҳо буюмлар тайёрланади.

Рихсивой Жўраев.