ЗАЙОНЧКОВСКИЙ

ЗАЙОНЧКОВСКИЙ (Zajaczkowski) Ананиаш (1903.12.11, Вильнюс — 1970.6.4, Рим) — поляк шарқшуноси. Польша ФА акад. (1952). Краков унтининг шарқ фтида ўқиган (1925 — 29). Варшава ун-ти проф. (1935). Польша ФА Шарқшунослик инти директори (1953— 68). 3. туркий халқларнинг тили, тарихи, маданиятига оид кўпгина асарлар муаллифи. Мамлуклар давлати, Хазар хоқонлиги, Олтин Ўрданинг этник таркибига бағишланган тадқиқотлари муҳим аҳамиятга эга. У туркий халқларнинг тарқалиш йўлларини, усмонли турклар адабий ёдгорликлари ва палеографиясини ўрганган.