ЗАЙНУЛОБИДИН ҲУСАЙНИЙ

ЗАЙНУЛОБИДИН ҲУСАЙНИЙ, Зайнулобидин бин Муҳаммад ибн Маҳмуд алҲусайний (тахм. 1463 — Ҳирот — тахм. 1519) — мусиқа назариётчиси, бастакор, созанда ва шоир. Ҳиротдаги «Ихлосия» мадрасасида риёзиёт, фалсафа, мусика назарияси ва бадиъ илмидан таҳсил олган. Унга мусиқадан Хожа Абдуллоҳ Марварид, бадиъ илмидан Алишер Навоий устодлик қилишган. Навоийнинг буюртмаси билан форс тилида «Қонун» (замонавий адабиётда «Қонуни илми ва амали мусиқий» — «Мусиқанинг илмий ва амалий крнунлари») асарини ёзган. Асар Навоийга бағишланган қасида ва 24 бобдан (сўнгги икки боби сакланмаган) иборат. Ж. Султонов томонидан топилган унинг ягона нусхаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик и. т. интида сакланади. Рисола 3. Ҳ. яшаган давр мусика санъатининг назарий ва амалий масалаларини ёритади. М усиқа истилоҳоти, жумладан Ўн икки маком, ввоза ва шўъба тушунчаларига қатор аникликлар киритган. Охирги боблар чолғуларнинг сози ва усул туркумларига бағишланган. Шунингдек, «Қонун»да дутор, унинг тузилиши, созланиши ва товуш қаторлари хусусида илк маълумотлар беради.