ЗАЙНИДДИН ЖУРЖОНИЙ

ЗАЙНИДДИН ЖУРЖОНИЙ, Абу Иброҳим ибн Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Аҳмад ал-Ҳусайний (? — 1137) — тиб олими, Хоразмнинг Журжон ш. да туғилган. Дастлаб у отсиз Хоразмшоҳнинг шахсий табиби бўлган, сўнг Марвга кетиб, умрининг охири-гача шу ерда яшаган. Араб, форс тилларида ижод қилган. Олим тибга оид «Ал-аъроз ат-тиббийя» («Касалликлар белгилари») асарини отсиз Хоразмшоҳнинг вазири, олим Мажидуддин Абу-Муҳаммад илтимосига кўра ёзган. У «Захирайи Хоразмшоҳий» («Хоразмшоҳ хазинаси»), «Таълиқ шайх ир-раис» [«Олимлар олими (Ибн Сино) шарҳи»], «Зубдат уттибб» («Тиб илмининг асосий мағзи») каби асарлар му-аллифидир.