ЗАЙДОН

ЗАЙДОН Журжи (1861.14.12, Байрут — 1914.21.8, Қоҳира) — араб ёзувчиси, публицист ва олими. Байрутдаги тиббиёт коллежида ўқиган (1881—82). 19-а. 80-й. ларида Мисрга кўчиб келиб, «Ал-Ҳилол» жур. (1892)ни ташкил қилган. 3. янги араб адабиётида тарихий роман жанрига асос солган. У «Ислом тарихидан қиссалар туркуми»ни ташкил этган 17 та тарихий роман муаллифи («Ғассонлик қиз», 1895 — 96; «Ҳорун ар-Рашиднинг синглиси», 1906; «Фарғона келини», 1907—08 ва б.). Мазкур романларда 7—13-а. ларда рўй берган тарихий воқеалар баён қилинган. «Фарғона келини» романидаги воқеалар Марказий Осиёда араблар истилоси даври (7-а. охири ва 8-а. бошлари)да рўй берган. «Мамлуклар зулми», (1893) романи тарихий мавзуда, «Усмонли турклар давлат тўнтариши» (1911) романида эса муаллиф ўзи яшаган даврдаги воқеаларни қаламга олган. 3. кўпгина илмий асарлар муаллифи: «Ислом маданияти тарихи» (1902—06); «Араб тили тарихи» (1904); «Араб адабиёти тарихи» (1911 — 14) ва б. Асарлари дунёнинг кўпгина тилларига, жумладан, ўзбек тилига таржима қилинган («Фарғона келини», 1971).