ЗАЙДИЙЛАР

ЗАЙДИЙЛАР — шиаликда вужудга келган фирқа тарафдорлари, 8-а. ўрталарида пайдо бўлган. Араб халифалигида зиддиятлар кескинлашиб, зодагонлар ўртасидаги кураш кучайган, умавийлар ҳокимияти инқирозга учраган даврда вужудга келган. Фирқа шиаларнинг 5-имоми Муҳаммад ал-Бокирнинг укаси Зайд ибн Али номи билан аталган. Му-ҳаммад ал-Бокирнинг сустлигидан норози бўлган шиаларнинг ичидан Зайд ўз тарафдорларини тўплаб, умавийлар ҳокимиятига қарши 739 й. да исён кўтарди. Зайд 740 й. халифа Хишом (724—743) қўшинлари билан бўлган жангда ҳалок бўлди. Унинг тарафдорлари кейин ҳам олий ҳокимиятни Али авло-дига беришни талаб қилиб, халифалар ҳокимиятига қарши кўп марта исён кўтардилар.

864 й. да 3. қўзғолони Шим. Эронда ғалаба қилиб, мустақил давлат вужудга келди. Табаристон, Дайлом, Гилон вилоятларини ўз ичига олган бу мус-тақил давлатдаги 3. имомлари 300 й. ча ҳукмронлик қилганлар. 901 й. да 3. Яманда ҳам ҳокимиятни қўлга киритиб, мустақил давлат туздилар. Яманда 3. ҳукмронлиги 1972 й. 26 сент. инқилобигача, яъни Яман республика деб эълон қилингунча давом этди.

3. Зайдни сўнгги 5-имом х. исоблаб, ундан кейинги шиа имомларини тан олмайдилар. Улар ўз ақидалари ва маросимлари жиҳатидан шиалар ва суннийлар ўртасида туриб, ҳар иккала оқимга нисбатан муросасозлик йўлини тутадилар. 3. яширинган имом Маҳдийга ишонмасликлари, Алидан илгариги уч халифа (Абу Бакр, Умар, Ус-мон) ни лаънатламасликлари, тақийя принципини ва мутъа (ёки сийға) никоҳини инкор этишлари билан шиалардан, авлиёлар ва мозорларга сиғинишни ҳамда дарвишлик ва зоҳидликни инкор этишлари билан суннийлардан ажралиб турадилар. Ўз ақидаларида мўътазилийлардан ирода эркинлиги ва Куръонни Аллоҳ яратганлигини, хорижийларлзм эса диний эътиқодни амалий фаолият билан мустаҳкамлаш қоидасини қабул қилиб олганлар. Ҳозирги Яман аҳолисининг ярмидан кўпроғи 3. фирқасига мансуб. 3. Саудия Арабистонида, Покистон ва б. давлатларда ҳам бор.