ЗАСТАВНИКОВ Георгий Иванович

ЗАСТАВНИКОВ Георгий Иванович (1898.13.12—1970.13.2, Тошкент) цирк артиста. Ўзбекистон халқ артиста (1964). 1907 й. дан укаси Владимир Иванович 3. (1900—1926) билан Туркистоннинг шаҳар ва қишлокларида қўш чигариқ, айланадиган темир шоти устида гимнастика томошалари кўрсатган. Комик акробатлар (Шах ва Мат), 1913 й. дан куплетчи масхарабозлар, буффмасхарабозлар сифатида шуҳрат қозонганлар. Ўргатилган ҳайвонлар билан бўлган томошаларида комедияли, сатирик ёки таклидий саҳналар кўрсатди. «4 Г» (антифашистик памфлет, Гитлер, Гебельс, Геринг, Гиммлер ҳақида) ва б. томошалари машҳур бўлган. 1918— 22 й. ларда Бухорода, кейинчалик В. Лазаренко билан Фарғонада томоша кўрсатган (1930). У 40 йил давомида ҳамма манежларда ит ўйнатиш томошаси билан чиққан. Узбек цирк жамоасида масхарабозҳайвон ўргатувчи бўлиб ишлаган.