ЗАСКАР

ЗАСКАР — Ҳимолай тоғларининг шим. ғарбий қисмидаги тоғ тизмаси. Ҳиндистон ва Хитой ҳудудида. Уз. шим. ғарбдан жан. шарққа 600 км. 6400 м баландликда даралар билан ўйилган кенг платосимон юза бўлиб, унда бал. 7800 м дан ортиқ бўлган алоҳида чўққилар кўтарилиб туради. 3. оҳактош, қумтош, сланец ва гранитдан тузилган. Жан. ён бағрида 4000 м гача ўрмон, ундан юқорида альп ва субальп ўтлоклари, тоғ тепаларида доимий қор ва музликлар, шим. да даштлар бор. Сатлаж дарёси кесиб ўтади. Водийларда деҳқончилик қилинади. Корунд конлари топилган.