ЗАРЯДНИНГ САҚЛАНИШ ҚОНУНИ

ЗАРЯДНИНГ САҚЛАНИШ ҚОНУНИ — — электр жиҳатдан ҳимояланган ҳар қандай ёпиқ системада зарядларнинг алгебраик йиғиндиси ушбу системада қандай жараёнлар юз берса ҳам доимо ўзгармай қолишини ифодаловчи қонун. Табиатнинг асосий қонунларидан бири. М. Фарадей тажрибада кашф қилган. Ҳар қандай жисмнинг электр заряди каррали мусбат ва манфий элементар зарралардан иборат. Элементар заряд е орқали белгиланса, ҳар қандай жисмнинг заряди каррали е га тенг, яъни 0, + е, ±2е,…, ±Ne. Заряд квантланган, яъни заряд миқдори узлуксиз ўзгармай, балки узлукли равишда ўзгаради. Заряд миқдори ҳар қандай таъсирлашувларда ҳам ўзгармайди, таъсирдан сўнг заряд фақат тақсимланади. Умумий заряд ўзгармайди, яъни заряднинг сакланиш қонуни ўз кучини саклайди: электр зарядлари ўзўзидан пайдо бўлмайди ва йўқолмайди, улар фақат бир жисмдан бошқасига узатилади ёки жисм ичида кўчади ҳамда ёпиқ система ичида электр зарядларининг алгебраик йиғиндиси ўзгармай қолади.