ЗАРЯДЛАШ ҚУРИЛМАСИ

ЗАРЯДЛАШ ҚУРИЛМАСИ — 1) электротехникада — аккумуляторлар ва конденсаторлар батареясини зарядлаш учун ўзгармас ток берувчи агрегат; зарядлаш генератори ёки тўғрилагичли трансформатор, тақсимлаш қурилмасидан иборат. Аккумулятор 3. қ. даврий зарядлаш, узлуксиз ва узлукли зарядлаш, қўшимча ҳамда қайта зарядлашда қўлланилади. Аккумулятор батареялари зарядлаш токи сиғими ва кучлари тенглиги аломатлари бўйича алоҳида гурухларга йиғилади. Даврий зарядлашда батареялар икки гуруҳга бўлинади ва 3. қ. улардан битта гуруҳини зарядлайди. Узлуксиз зарядлашда ҳам нафузка тармоғи таъминланади, ҳам аккумуляторлар батареяси зарядланади. Узлукли зарядлашда эса 3. қ. муайян вақтнинг бир қисмида нагрузкани таъминлаб, аккумуляторлар батареясини зарядлайди, вақтнинг бошқа қисмида кичик нагрузкада захирада бўлади; бунда нагрузка занжирини аккумуляторлар батареяси таъминлайди. Конденсатор 3. қ. конденсаторларни нормал режимда зарядлайди. Тўғрилагич 3. қ. бир фазали кам қувватли бўлиб, аккумуляторлар батареясини зарядлашда кучланиш трансформаторнинг иккиламчи чулғамидан тўғрилаб олинади;

2) портлатув и шл ари да 3. қ. заряд бўшлиғини портлатув моддалари (ПМ) билан тўлдирадиган механизм ёки машина. Икки гуруҳга: таркибида нитроэфирлар ёки гексагенлар бўлмаган патронлашган ПМ билан зарядлаш ва гранула (донадор)ланган ПМ билан зарядлаш хилларига бўлинади. Биринчи гуруҳи яхши такомиллашмаганлиги ва қимматлиги туфайли ишлатилмайди. Иккинчи гуруҳи конлар, шахталар, қудуқларни зарядлашда қўлланилади.

Сапи Мажидов.