ЗАРЯД

ЗАРЯД — 1) электр 3. — электромагнит майдон манбаи; зарядланган зарраларнинг узаро электромагнит таъсирлашуви интенсивлигини ифодалайдиган физик катталик. Бир хил ишорали Зарядлар бирбиридан итарилади, ҳар хил ишорали Зарядлар эса бирбирига тортилади (қ. Кулон қонуни). Электронлар, позитронлар, протонлар, зарядли мезонлар ва б. элементар зарралар ҳамда атом ядроси энг кичик мусбат ёки манфий электр Зарядга эга. Электр 3., одатда, электростатик бирликлар (СГСЕ) ёки кулонлар билан улчанади. Энг кичик элементар электр 3. е = (4,80298 ± 0,000201) • 10 |0 СГСЕ бирликка тенг. Элементар электр Зарядни биринчи марта 1911 й. да Р. Э. Милликен аниқ улчаган;

2) портловчи модда З. и — махсус камера (шурп, қудуқ ва б.) га жойлаштирилган, вазни ва ўрнатиладиган жойи олдиндан ҳисобланган ҳамда портлатишга тайёрланган портловчи модда; 3) улоқтириладиган порох З. и — ўқ отар қурол стволи каналида снаряд (мина, ўқ) ни ҳаракатга келтириш ва керакли тезликда отиш учун зарур бўлган, гильза ёки алоҳида қопчиклар (картузлар)га жойлаштирилган маълум миқдордаги порох;

4) қаттиқ ракета ёқилғиси Заряди — двигатель камерасига жойлаштирилган ва ёнганда ракетани ҳаракатлантирувчи реактив куч ҳосил қиладиган бир ёки бир неча қаттиқ ёқилғи блоки (шашкаси).