ЗАРЯ СУРХАНА

«ЗАРЯ СУРХАНА» («Сурхон тонги») — Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг ижтимоий-сиёсий газ. Термиз ш. да рус тилида ҳафтада 2 марта чиқади. Дастлаб 1941 й. 10 авг. дан «Ленинское знамя» («Ленин байроғи») номи билан нашр этилган. 1991 й. дан ҳоз. номда. Газ. га турли йилларда Г. Н. Рокотов, П. Т. Трофименко, М. М. Палецкий, И. М. Мельников, А. Ҳакимов, Н. Чехаков, Д. А. Кучеренко ва б. муҳаррирлик қилган. Газ. саҳифаларида вилоят ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига дойр материаллар бериб борилади. Мамлакат фуқароларида янгича тафаккур ва дунёқарашни шакллантириш, шу мақсадда ягона миллий ғоя — миллий мафкурани яратиш ва ҳаётга тадбиқ этиш газ. тахририяти жамоаси олдидаги энг мух,им вазифа саналади. Адади 1000 (2002).