ЗАРВАРАҚ

ЗАРВАРАҚ, шмуцтитул — китобнинг сарварағидан ёки ҳар бир боб, бўлим, қисмдан олдин қўйиладиган икки ёки бир саҳифали алоҳида варағи. Зарварақда китобнинг қисқа номи, айрим ҳолларда фақат китоб ва нашриёт номи берилади. Баъзида китобнинг мазмунига монанд безаклар ишланади. Китоб ичидаги Зарварақда китобнинг алоҳида қисм ва боблари олдидан шу қисм ёки бобнинг номи, раем ҳамда безаклар жойлаштирилади. Китобат санъатида лаввоҳ (китобга жило берувчилар) томонидан 3. саҳифалари четларига рангбаранг чизиқлар, нақшлар чизиш, китоб номини олтин ҳал билан ёзиш китоб безашнинг одатдаги услубига айланган. Алишер Навоий асарлари учун ўз даврида ғоят маҳорат билан Зарварақлар ишланган (қ. Китобат санъати).