ЗАРУРИЙ МУДОФАА

ЗАРУРИЙ МУДОФАА — жиноят ҳуқуқида ҳужумдан қонуний тарзда ҳимояланиш. Одатда, қонунда Зарурий мудофаа ҳолатида қилинган ва тажовузчига шикает ва зарар етказган ҳаракат, агар у З. м. чегарасидан чиқмаган, яъни ҳимоя хавфхатар характерига мое бўлса, жиноят деб топилмайди, ижтимоий хавфли ва ҳуқуққа хилоф қилмиш саналмайди, жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди. ЎзР Конституциясининг 20 ва 27моддаларида, Ўзбекистон ЖК 37моддасида ҳар бир фуқаронинг ўзини ва б. шахсларни, шунингдек, жамият ва давлат манфаатларини фаол ҳимоя қилиш ҳуқуқи ифодаланган.

Зартепа шахар харобаси.