ЗАРТЕПА

ЗАРТЕПА — Термиз ш. дан 26 км шим,ғарбда жойлашган қад. шаҳар харобаси. 3. 1951—52 й. ларда археолог Л. И. Альбаум томонидан текширилган. 3. квадрат шаклида бўлиб, деворларининг уз. 400 м дан. Шарқий девор харобалари 6—7 м, ғарбий девори 4 м гача сакланиб калган. Шаҳарнинг шим. шарқида квадрат шаклида қалъақўрғон бор, у шаҳристондан мудофаа чизиғи — катта хандақ билан ажратилган. 1960—80 й. ларда археолог В. Завялов, Қ. Собиров ва Ш. Пидаевлар томонидан ўрганиш давом эттирилган. Археологик қазишмалар туфайли Зартепанинг шаҳристон қисмидан уйжой қолдикдари ва кўчалар очилган. Сопол идишларининг асосий қисми ангоб б-н бўялган. Зартепадан одам ва ҳайвонларнинг ҳайкалчалари ва ҳар хил тангалар ҳам топилган. Топилмаларнинг энг қадимгиси мил. в. 4 — 2 а. ларга, кейингилари илк ўрта асрлар (5—7а. лар)га тўғри келади.