ЗАРРА

ЗАРРА — оз сонли элементар зарралардан ташкил топган модда улушлари. Мас, тутун Зарралари, чанг З. лари, ҳаводаги сув З. лари, молекулалар, атомлар, ядролар, нуклонлар ва б. Ўлчамларига қараб 3. макрозарралар ёки микрозарраларга бўлинади; макрозарралар микрозарралардан ташкил топади. Микрозарралар (атом ядроси, электронлар, нуклонлар, мезонлар, гиперонлар, уквант ва ҳ. к.) спинлари қўшилган ҳолда маълум йўналишда ҳаракатланиши Зарра ларнинг қутбланиши дейилади. Ички тузилишига қараб мураккаб ёки оддий Зарралар бўлади; мураккаб Зарралар оддий Зарра лардан иборат. 3. қандайлигидан қатъи назар, энергия, импульс, масса ва б. хусусиятларга эга. Дастлаб 3. ва унинг хусусиятлари ўзгармас, ҳар қандай 3. янада майдароқ Зарра лардан иборат, деб ҳисобланарди. Текширишлардан маълум бўлдики, Зарра лардан баъзилари бутунлай ўзгариши, ўз таркибида бўлмаган янги Зарралар пайдо қилиши, ҳатто ўзига мое антизарралар билан тўқнашганда тамомила йўқолиб, электромагнит майдон ҳосил қилиши мумкин экан (қ. Антизарралар, Аннигиляция). 3. тушунчаси майдонлар назарияси ва тўлқинлар назариясида ҳам кўп ишлатилади. Тинч турган модда Зарра лари массага эга, электромагнит майдон З. лари — фотонлар эса тинч турганда массага эга бўлмайди. Зарралар системаси назариясида (жумладан, қаттиқ жисмлар назариясида) текшириладиган ҳодисаларнинг рўй беришида кўп Зарралар маълум жиҳатдан ҳақиқий моддий Зарра ларга ўхшаш бўлгани учун ёрдамчи тушунча сифатида квазизарралар тушунчаси билан иш кўрилади, мас, фонон, полярон, экситон, магнон, плазмон ва б. (яна қ. Элементар зарралар).