ЗАРҚУЛОҚ

ЗАРҚУЛОҚ (Lepidolopsis turkestanica) — қоқидошлар (мураккабгулдошлар) оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Поясининг бўйи 120 см ча. Барглари кўкишяшил, туклар билан крпланган, патси, мои кесик. Гули оч сариқ, бандли. Июнда гуллайди, июлдан уруғлайди. Ўзбекистонда адирларда, тог этакларида ўсади. Тўпгулининг қайнатмаси халқтабобатида кўкрак оғриғи ва нафас қисиш касалликларида ҳамда гижжа ва сийдик ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади.