ЗАРҚОҒОЗ

ЗАРҚОҒОЗ, фольга — 1) рангли, нодир, асл металлар ва пўлатдан тайёрланадиган, эни 5—1000 мм ва қалинлиги 0,001—0,2 мм бўлган варақ ёки лента 3. жўвали (валецли) прокат станларида ўрама (рулон) ҳолида прокатлаб чиқарилади. Прокатлаб олиш қийин бўлган қаттиқ материаллар эритиб олинади. Озиқовқат маҳсулотларини ўрашда, электротехникада конденсаторлар тайёрлашда, термоизоляция ва б. мақсадларда ишлатилади;

2) матбаада — бир томони маълум миқдордаги боғловчи билан ишқаланган ва бирор пигмент билан крпланган калька ёки шаффоф плёнка. Китоб муқовасига пресслаб тасвир туширишда ишлатилади.