ЗАРПЕЧАК

ЗАРПЕЧАК, чирмовуқ (Cuscuta L.) — чирмовдошлар (Cuscutaceae) ra мансуб текинхўр ўсимлик туркуми. Мўътадил минтақаларгача 170 тури учрайди. Баргсиз ва илдизсиз бир йиллик ўт, қатъий карантин объекти. Пояси чирмашиб ўсади, ипсимон, сершох, танаси сариқ, яшилсарғиш ёки тўқ сариқ. Гуллари майда оқ ёки оч пушти. Меваси қаттиқ қобиқли бир қанча уруғли думалоқ кўсакча, уруғида ўралган муртаги бор. Муртакнинг туклар билан қопланган калин учи тупроққа ўсади, иккинчи учи уруғ пўстидан ажралиб хўжайин ўсимликка чирмашади ва ўралиб, ўсимлик тўқималарига чуқур кириб ширасини сўради ва қуритади. 3. уруғи ва поясидан кўпаяди. Зарпечакнинг бир ўсимлиги 10—50 минггача уруғ беради. Зарпечакнинг Ўрта Осиёда учрайдиган турлари: дала 3., асосан, беда, каноп, ғўза, сабзавотполиз ва б. ни зарарлайди; беда 3., асосан, бедани, шунингдек, нўхат, қашқарбеда ва янтоқни зарарлайди; хитой 3. каноп, жут, ғўза, лавлаги, қовун, беда, қисман картошка помидорни зарарлайди; евро па Зарпечак каноп, картошка, тамаки, қулмоқ, беда, қашқарбеда, сирень ва б. бута ҳамда дарахтларни зарарлайди; Кураш чоралари: карантин, 3. тушган бедапояга биринчи ўримдан кейин нитрафен ёки ДНОК эритмаси, ҳайдалган бедапоя, уват, йўл ёқалари, экин экилмаган ерларга эса нитрафен эритмаси пуркалади.