ЗАРНУҚ

ЗАРНУҚ, Зарнуж, УжуқЗарнуқ, Зеринуҳ (Саритоқ) — қад. шаҳарқалъа. Сирдарёнинг сўл соҳилида жойлашган. Абу Абдулло Хоразмийнинг «Мафотих алулум» асарида «зурну истилоҳи чиғир» маъносини англатган. Шунга қараганда 3. қалъаси чиғир ёрдамида сув чиқариладиган баландликда жойлашган. Чингизхон 1220 й. фев. да Бухорони олгач, мўғуллар Чингизхоннинг кенжа ўғли Тули раҳбарлигида Зарнуқни қамал қилганлар. Чингизхон қамалдагиларга ўзининг хос кишиси Донишманд ҳожибни жўнатиб таслим бўлишни таклиф этган. 3. аҳли кучлар тенг эмаслиги боисидан таслим бўлган. Мўғуллар Зарнуқга «Қутлуғ балиғ» деб ном қўйганлар.