ЗАРКОСА

ЗАРКОСА — Боботоғ тизмасидаги энг баланд чўққи. Сурхондарё вилоятининг шим. шарқида, Узун тумани худудида жойлашган. Мутлақ бал. 2290 м. Шаркий ён бағри Кофарниҳон дарёси водийсига ҳамда шим. ва шим. шарқий ён бағри Сурхондарё водийси томон тик тушган. Жан. ва жан. шарқий ён бағри қия. Қишда қор билан қопланади. Заркосадан шарққа кичик сойлар оқади, ғарбида булоклар бор. Чўққи атрофида арчазор, пистазор, бодомзорлар мавжуд.