ЗАРИЯ

ЗАРИЯ, Зариа — Нигерия шим. даги шаҳар. Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Аҳолиси 350 минг кишидан зиёд (1990й. лар ўрталари). Пахта етиштириладиган рннинг муҳим савдо маркази. Пахта тозалаш, тўқимачилик, ёғ, ун тортиш, тамаки корхоналари, т. й. устахоналари, велосипед зди бор. Ҳунармандчилик ривожланган, турли буюмлар тўқилади, тери ошланади. У-нт бор. Шаҳарга 1513 й. да Зария давлати пойтахти сифатида асос солинган.